Женинда қаршилик ҳаракати ўт олиши; Тўлиқ ғалаба ҳақида хушхабар
Душанба куни эрталаб сионист режим Женинга қарши қуруқликдан ва ҳаводан янги ҳужумлар уюштирди ва фаластинликларга қарши янги жиноят содир этди.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги душанба куни эрталаб сионист режимнинг Женинга қилган ҳужумлари 10 соатдан камроқ вақт ичида 10 нафар шаҳид бўлганини эълон қилди. Сионист режим матбуоти ҳам Ғарбий Соҳилдаги Женинга кенг қамровли қуруқлик ва ҳаво ҳужуми бошланганидан саккиз соат ўтиб ушбу ҳарбий амалиётда мингдан ортиқ сионист аскар иштирок этганини эьлон қилди.
Сионист режимнинг Женинга қарши кенг кўламли ҳужумларидан асосий мақсад, бу шаҳарда кучайиб бораётган қаршилик ҳаракатига қарши туришдир, ҳатто баьзи матбуотга кўра, иккинчи интифодадан буён ҳозиргача бу қадар қаршилик кўрсатилмаган. Женин лагери Ғарбий Соҳилнинг шимолида жойлашган Женин шаҳрининг ғарбида жойлашган бўлиб, бу кун ва ҳафталарда сионист режим учун даҳшатли тушга айланган. Женин қуролли қаршилик марказига ва Ғарбий Соҳил шимолидаги яна бир Ғазога айланмоқда. Айтиш мумкинки, Ғарбий Соҳилда Женин каби сионистларга қарши қуролли ҳарбий амалиётларга мойил бўлган жой йўқ. Фаластин гуруҳлари орасида Женин узоқ вақтдан бери "қаршилик ҳаракати"нинг келиб чиқиши сифатида танилган. Женин Хамас, Исломий жиҳод, Ал-Ақсо шаҳидлари бригадалари ва бошқа Фаластин гуруҳлари каби гуруҳларнинг куч маркази ҳисобланади.
Охирги ойларда Женин яна сионистик режимга қарши қаршилик марказига айланди. Бенямин Нетаняхунинг ишғол қилинган ҳудудларда ўта экстремал ва ирқчи кабинетини ташкил этиши ҳам Женинда қаршиликнинг фаоллашувига сабаб бўлмоқда. Вазирлар маҳкамаси ишга киришиши билан бир вақтда “Женин бригадаси” қуролли гуруҳи ўтган йилнинг феврал ойида ҳеч бир сионист хавфсиз эмаслиги ва уларнинг барчаси Женин бригадаси ёшлари ҳужумларига дучор бўлиши ҳақидаги баёнотни ўқиб эʼлон қилган эди. Яқинда сионист ҳарбий колонна Женинни тарк этаётганда фаластинликлар томонидан 10 соат қамалда қолди ва сионист режим 20 йилдан кейин ҳарбий вертолётлардан фойдаланишга мажбур бўлди. Фаластин Исломий Жиҳод ахборот идораси раҳбари Довуд Шаҳоб, Иран Пресс билан суҳбатда, Женин лагерига ҳужум Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Фаластин қуролли қаршилик марказини нишонга олиш учун режалангани, лекин Женин фаластинликларнинг шараф ва ватанпарварлик маркази эканлигини айтди.
Сионист режимнинг Женинга қарши жиноятлари жавобсиз қолибгина қолмай, қаршилик гуруҳларининг огоҳлантиришларига ҳам сабаб бўлди. Сарая ал-Қудсга қарашли Женин баталони Женин шаҳри осмонида сионистларнинг кичик бир учоғини уриб туширганини ва қўлга олганини эълон қилди. Бу қаршилик кучлари ушбу жангда уриб туширган иккинчи микро-учоқдир. Женин баталони ўз баёнотида "Женин ғазаби" жангининг давом этишига урғу берди. “Ҳамас”нинг Қудс шаҳридаги матбуот котиби Муҳаммад Ҳамада сионист душман билан кўтаринки руҳ билан курашаётган Женин ва унинг лагери қаҳрамонлари жангчиларини олқишлар экан, таькидлади:Босқинчилар Женин лагерини 2002-йилда Ал-Ақсо интифодаси пайтида ўз тажовузлари мағлубиятга учратганидек, мағлуб бўлиб тарк этади.
Кузатувчиларнинг фикрича, Женин лагери Ғарбий Соҳилдаги сионистлар учун энг катта таҳдидга айланган ва у ерда ҳар қандай вақтда катта можаро кутиш мумкин. Оятуллоҳ Хоманаий яқинда Ҳамас идораси раҳбари Исмоил Ҳония билан учрашувида Женин билан боғлиқ сўнгги воқеалар Фаластиннинг янги босқичи ва тўлиқ ғалаба хабарининг ёрқин намунаси эканлигини таъкидлади.