август 12, 2023 17:17 Asia/Tashkent
  • Эрон ҳукумати АҚШ билан блокланган активларини озод қилиш ва маҳбсларни алмашиш ҳақида муҳим келишувга эришди
    Эрон ҳукумати АҚШ билан блокланган активларини озод қилиш ва маҳбсларни алмашиш ҳақида муҳим келишувга эришди

Эрон ТИВ-и мусодара қмлинган Эрон мамлакати ресурслари ва бойликларнинг озод этиши ва АҚШ томонидан ноқонуний равишда ҳисбга олинган бир қанча маҳбусларнинг озод этилиши ҳақида баёнот чиқарди.

Эрон Ислом Республикаси ТИВ -и мусодара қилинган Эрон бойликларининг озод этилиши ва АҚШ томонидан ноқонуний равишда ҳисбга олинган бир қанча маҳбусларнинг озод этилиши билан боғлиқ баёнот тарқатди.

Эрон ТИВ баёнотига асосан бир неча йил ичида АҚШ томонидан Жанубий Кореяда ноқонуний равишда мусодара қилинган Эрон активларидан миллиардлаб долларларни озод қилиш жараёни бошланди ва Эрон АҚШнинг бу борадаги мажбуриятларига амал қилиши учун заррур кафолат олди.

Баёнотга биноан, сўнгги йиллирда бу давлатда АҚШнинг шафқатсиз санкцияларни четлаб ўтиш деган сохта айловлар билан ноқонуний равишда ҳисбга олинган ва қамоққа ташланган бир қатор бегуноҳ эронлик маҳбусларнинг озод этилиши дипломатик тизим томонидан жиддий таъқиб қилинмоқда. Шунингдек АҚШ томонидан ноқонуний ҳибсга олинган бир қатор маҳбусларнинг озод этилиши тез орада амалга ошади. Айтиш зарурки, АҚШ назарда тутган маҳбуслар ҳалигача Эронда.

Эслатиб ўтамиз куни кеча -пайшанба Вашингтон ҳукумати 5 АҚШлик маҳбуснинг Эрон қамоқхонасидан озод этилганини тасдиқлади ва фуқароларини озод қилиш бўйича тузилган келишувга қарамай, Теҳронга нисбатан босим ва санкциялар камаймаслигини маълум қилди. Эроннинг БМТдаги делегацияси ҳам пайшанба куни бу одамлар қамоқдан озод этилгани ва уй қамоғига олинганини тақсдиқлади.

Эрон ТИВ раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Али Боқирий ҳам Эрон активларидан милиардлаб долларларни озод қилиш жараёни бошланганини таъкидлаб, биз АҚШнинг ўз мажбуриятларини бажариши учун зарур кафолатни олдик ва бир неча ҳибсга олинган эронликларнинг озод этилиши ҳам шу доирада деб айтди.

АҚШ ТИВ раҳбари-Давлат котиби Энтони Блинкен ҳам Эрон маблағлари фақат инсонпарварлик мақсадларида ишлатилиши учун махсус ҳисобларга ўтказилиши керак деб иддао қилди. АҚШ расмийлари таъкидлганидан фарқли улароқ Теҳрон озод этилган активларидан фойдаланиш йўли тўлиқ Эрон назорати остида эканини айтади.

Эрон ТИВ баёнотида келтирилишича озод этилан ресурслар ва молийвий активлардан фойдаланиш усусли Эрон Ислом Республикаси ихтиёрида ва бу активлар ваколатли органлар томонидан белгилланадиган мамлакатнинг турли эҳтиёжлари учун сарфланади.

Эрон  ва АҚШ ўртасида маҳбуслар алмашинуви ва Эроннинг чет элда блокланган молиявий манбаларини озод қилиш борасидаги музокаралар узоқ вақтдан бери билвосита ва тўғридан-тўғри давом этиб келмоқда. Жорий  2023-йилнинг март ойида бу борада умумий келишувга эришилган бироқ АҚШ томонидан кўтарилган узилишлар ва янги муаммолар сабаб бу иш тўхтатилган эди. Энди эса Эрон ҳукумати Жо Байден ҳукумати томонидан кўриб чиқилган шартларни талаб қилганлиги сабабли Теҳрон кўриб чиққан шартларни амалда қабул қилди.

Эрон ва АҚШ

 

Шунингдек Эрон Ислом Республикаси АҚШга ишонмаслигини очиқ айтиб: Эрон ҳукумати блокланган барча пуллар ўтказилмагунича Эронда хавфсизлик жиноятарини содир эганликда айбланган икки фуқаролик маҳбуслар озод этилмайди деб таъкидламоқда.

Шу сабабдан, Эрон президенти девонининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари  Муҳаммад Жамшидий ўзининг виртуал макон фойдаланувчи аккаунтида Эрон пуллари Ироққа қўйиб юборилгач Эроннинг Жанубий Кореядаги барча активларини озод қилиш жараёни ҳам бошланди. Пул тўлиқ ўтказилгунга қадар АҚШ назарга тутган маҳбуслар Эронда қолади деб маълум қилди.

Муҳим нуқта эса Эроннинг Байден ҳукумати билан Жанубий Кореяда блокланган Эрон пулларини озод қилиш ва эронлик маҳбусларни озод этишни ўз ичига олган кучли келишуви АҚШнинг қапттиққўл сиёсатчиларини кескин норозиликига сабаб бўлмоқда.

Бундай сиёсатчилардан бири республикачи сенатор Том Коттон ўз баёнотида икки фуқароликка эга маҳбусларнинг озод этилишини олқишлади бироқ Жо Байденни бу масалада Теҳрон билан келишиб олгани учун қаттиқ танқид қилди ва буни Жо Байденнинг Эрон билан рақсга тушиши деб баҳолади.

Дональд Трамп маъмуриятининг радикал ТИВ раҳбари Майк Помпео эса  X ижтимоий тармоғида (собиқ Twitter) маҳбусларни алмашиш бўйича келишувга жавобан ўз ғазабини билдириб Эрон Ислом республикаси расмийларини ҳақорат қилди. У шунингдек АҚШлик гаровга олинганлар бошқа турдаги қамоқхонага бориши учунТеҳрон учун 6 миллиард доллар озод қилиш даҳшатли келишувдир деб иддао қилди

Бундай позициялар эса Теҳрон ҳукуматининг Эроннинг блокланган активларини озод қилиш заминасида АҚШ билан сўнгги келишувдаги ўз позициясида тура олгани ҳамда Эрон қаршисидаги АҚШдаги фанат сиёсатчиларининг қайта мувафақиятсизлиги ва АҚШ қаршисида янги ғалаба сифата маҳбусларни озоз қилишини кўрсатади.

Шунингдек Теҳрон ҳукумати Вашингтоннинг икки фуқароликка эга маҳкумлар талабининг бажарилишини унинг активлари тўлиқ ўтказилишига боғлиқ  деб ҳисоблайди ва шу тариқа Вашингтон ваъдаларини қайта-қайта бузаётганини ҳисобга олиб  АҚШга ўзининг тўлиқ ишончсизлигини кўрсатди.

Ёрлиқ