Террорчиликни такрорлаш -душманларнинг навбатдаги мувафақиятсизлигининг нишонасидир
(last modified Mon, 14 Aug 2023 12:04:26 GMT )
август 14, 2023 17:04 Asia/Tashkent
  • Террорчиликни такрорлаш -душманларнинг навбатдаги мувафақиятсизлигининг нишонасидир
    Террорчиликни такрорлаш -душманларнинг навбатдаги мувафақиятсизлигининг нишонасидир

Ўтган йили Эроннинг Шероз шаҳридаги Ҳазрат Шоҳчероғ /а/ зиёртгоҳида содир этилган террор ҳужумидан тахминан ўн - 10 ой ўтгач кеча террорчилар ушбу зиёратгоҳга ҳужум қилишди ва унинг оқибатида бу зиёратгоҳ ходимларидан бири шаҳид бўлиб, 8 киши жароҳатланди.

Эслатиб ўтамиз ўтган ҳижрий- шамсий 1401-йил 4 обон яъни ўтган куз фаслида, ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари томонидан Шоҳчероғ /а/ зиёратгоҳи ҳужумга учраганди. Бу ҳужум оқибатида 13 киши шаҳид бўлиб -20 дан ортиқ эронликлар тан жароҳати олганди. Бу террорчилик ҳаракатни содир этганлар аниқланиб қўлга олиниб қатл этилганди.

Кеча якшанба куни ҳам Ҳазрат Шоҳчероғ зиёртагоҳида содир бўлган террорчилик ҳодисани душманларнинг жамият хавфсизлигини нишонга олиш ҳамда Эрон Ислом Республикаси тизимини заифлаштиришга қаратилган навбатдаги уруши ва ҳужум деб баҳолаш мумкин.

АҚШ, сионистик режим ва уларнинг баъзи ғарбий ва минтақавий тарафдорларининг Эрон Ислом Республикасига қарши биргаликдаги уруши доирасида сўнгги йилларда бундай ҳаракатлар ва жиноятлар давом этмоқда.

Эрон миқёсида террорчилик ҳаракатларни амалга ошириш, жамият хавфсизлиги ва одамларнинг психологик хавфсизлигини бузиш каби зўравонлик ҳаракатлар душманларнинг тинчлик ўрнатилишига ва норозилик оловини ўчиришга йўл қўймаслик режаларидан бири бу гибрид урушни вужудга келтириш ҳисобланади. Ўтган йили Эрон Ислом Республикаси душманларининг фитна ва низо режалари билан бошланган ғалаёнлар халқнинг ҳушёрлиги, хавфсизлик ва разветка идораларининг ҳаракатлари билан олди олинди ҳамда мамлакатда бўлиниш ва тартибсизикни тарқатиш мақсадида қилинган фитналарнинг барчаси барбод бўлди.

Энди эса мувафаққиятсизликка учраган душманлар яна бир бор Ҳазрат Шоҳчероғ /а/зиёратгоҳига уюштирган террор ҳужуми билан бундай мудҳиш ва ёвуз мақсадларига эришиш учун одамларни айниқса диний маскаларда қўрқитиш ва қатл каб жиноятларни давом этаётганини яққол кўрсатиб бердилар.

Шоҳчероғ

 

Террорчи гуруҳлар ва уларнинг тарафдорлари томонидан кўзланган яна бир ёвуз мақсад бу тизимни хавфсизликни ўрнатишда кучсиз сифатида кўрсатишга уринишларидир.

Чунки террор ҳаракатлар ва хўружларнинг давом этиши ва жамиятнинг ишончсизлиги одамларнинг руҳий осойишталигини бузиши мумкин ва натижада баъзи одамларни тизим мамлакатда хавфсизликни ўрнатиш учун зарур кучга эга эмас деган тасаввурларини келтириб чиқаришини имкони ҳам бор.

Эрон Ислом Республикаси ИИВ вазири Аҳмад Ваҳидий бу ҳақда қуйидагича деди: бу бизнинг қасам ичган душманларимиз томонидан содир этилган террорчилик ҳужумдир. Агар душманларимиз бу қўрқоқлик ҳаракатлари одамларга қарата ўт очишлари билан хавфсизлигимиз ва бақарорлигимизни хавф остига қўйишни кўзда тутган бўлса катта хато қилади ва адашади зероки халқимиз доимо барқарор ва қарши туришга тайёр.

Бошқа бир муҳим жиҳат эса-Эрондаги террорчилик ҳодисалари олдида инсон ҳуқуқларини иддао қилаётган халқаро институтлар ва Ғарб ҳукуматларининг жим туриши ва ҳаракатсизлигидир.

Халқаро ҳамжамият айниқса инсон ҳуқуқларини даъво қилаётган мамлакатлар терроризмнинг даҳшатли ҳодисаси ва унинг камситувчи муносабтларига сукут сақламоқда. Бу террорчилик хурўжларнинг давом этишининг асосий сабабларидан бири бўлиб аслида унинг тарғиботчиси ҳисобланади.

Ислом Инқилобидан кейинги йиллар таржрибаси шуни кўрсатадики душманлар бу инқилобнинг ғоялари ва мақсадларини амалга оширишга йўл қўймаслик учун тизимни заифлаштириш Эроннинг бирлиги ва тараққиётига йўл қўймаслик учун ҳар доим турли усуллар жумладан террор, зўравонлик, сиёсий ва иқтисодий босимларни қўллаганлар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси аниқлик киритганларидек: улар ҳар қандай йўл билан Эрон Ислом республикасига қарши ҳаракат қилмоқда. Аммо уларнинг ҳисоб-китоблари нотўғри бўлганлиги туфайли улар ҳозиргача мувафақиятсизликка учраган ва келажакда ҳам муваффақиятсиз бўлади.