Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Sat, 19 Aug 2023 07:38:21 GMT )
август 19, 2023 12:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 13-2 август кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистон мудофаа вазири ўринбосари ҳам Москва кўргазсасидаги Эрон мудофаа ютуқлари намойиши билан танишди

 

  • Ўзбекистон Бош прокуратураси: ички ишлар бош бошқармасида фуқаронинг вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

 

  • Ўзбекистон бош вазири Қирғизистон президенти билан учрашди

 

  • Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро савдо ҳажмини 10 млрд долларга етказмоқчи

 

  • Шавкат Мирзиёев БМТ бош котибининг тинчлик масалалари бўйича ёрдамчисин билан мулоқот қилди

 

***

Россия мудофаа вазири ва дунёнинг турли давлатлари хусусан Ўзбекион мудофаа взарилинингўринбсаининг қутлови билан Москв ахалқаро ҳарибй технологиялар кўргамасида Эрон Ислом республикаси павильони очилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича бугун Москва шаҳрида Россия ҳарбий технологияларининг 8-халқаро кўргазмаси  "Армия 2023" иш бошлади ва бу кўргазмада Эрон Ислом республикасининг энг сўнгги ҳарбий ва мудофаа ютуқлари ва салоҳияти намойиш этилди.

Россия федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам "Армия 2023” кўргазмасидаги Эрон стендига бориб Эроннинг энг янги ва мудофаа тажҳизотлар ва технолоигялари билан яқиндан танишди.

Москва шаҳридаги ҳарбий кўргазманинг биринчи кунида Белорус, Арманистон, Покистон мудофа вазирлари ва Ўзбекистон мудофаа вазири ўринбосари ҳам Эрон Ислом республикаси павильонига ташриф  буюрдилар.

Россия пойтахтидаги кўргазмада барча турдаги ҳужум, разветка ва жанговар учувчисиз учоқлар, электрон уруш тажҳизотлари, " Хурдод" 3 тизими каби барча турдаги Эрон мудофаа тизимлар ва ракета тизимлари бошқариладиган ракеталар ва Эрон қирувчи ва вертолётлари намойиш этилди.

***

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида 33 ёшли фуқаро вафот этди

 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида 33 ёшли фуқаро вафоти юзасидан Жиноят кодексининг бир неча моддалари билан жиноят иши қўзғатилганини Ўзбекистон Бош прокуратураис маълум қилди.

Қалампир сайтининг хабар қилишича, жорий йилнинг 12 август куни пойтахт Ички ишлар бош бошқармасида вафот этган фуқаро Д.У.нинг ўлими сабабини аниқлаш юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Ўзбекистон Бош прокуратурасига кўра, Д.У.нинг вафоти юзасидан бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш зарурати туғилгани сабабли, Жиноят кодексининг 206-(Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) ва 235-(Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 12 август куни жиноий гуруҳ аъзоси У.Д.га нисбатан Жиноят-процессуал кодекснинг 224-моддаси асосида баённома расмийлаштириш жараёнида у ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтиб, тўсатдан йиқилиб, ҳушини йўқотган. Ҳолат бўйича тез-тиббий ёрдам чақиртирилиб, ИИО ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Аммо тез-тиббий ёрдам келгунга қадар У.Д. ҳушига келмай, вафот этган. Бирламчи ташхисга кўра, гумонланувчининг ўлими “Жигар циррози оғир стадияси, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги” оқибатида юзага келган.

***

Бугун Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакат ҳукумати делегациясини Қирғизистон президенти Садир Жапаров қабул қилди.

Учрашувда олий даражада эришилган келишувлар ижросини таьминлаш, Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, энергетика, транспорт, сув ва қишлоқ хўжалиги ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди.

15-16 август кунлари Чўлпонота шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг ўнинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакат ҳукумати делегацияси қўшни давлатда бўлиб турибди.

***

Ўзбекистон ва Қозоғистон ТИВ раҳбарлари

 

Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қозоғистонлик ҳамкасби Мурат Нуртлеу учрашди. Ўзбекистон ва Қозоғистон Ташқи ишлар вазирликлари яқин ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёрлигини билдирди.

Саидов учрашув самарали ва кун тартиби кенг қамровли бўлганини маълум қилди.

Бахтиёр Саидовнинг такидлашича, учрашувда олий даражада эришилган барча келишувларни ўз вақтида амалга ошириш, жумладан, ўзаро савдо ҳажмини 10 млрд долларга етказишга алоҳида эътибор қаратдилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон Ташқи ишлар вазирликлари барча соҳалардаги яқин ҳамкорликни истисносиз янада чуқурлаштириш учун зарур саъй-ҳаракатларини сафарбар қилишга тайёр.

Вазирлар мамлакатлар ўртасидаги транспорт алоқаларидаги фойдаланилмаётган улкан салоҳият, Марказий Осиёнинг халқаро транзит имконияти ва озиқ-овқат хавфсизлигини муҳокама қилган.

Қолаверса, академик ва билим алмашинуви, барқарор ривожланишни таъминлаш, минтақавий фаровонлик ва хавфсизликни сақлаш бўйича ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилган.

***

Шавкат Мирзиёев 18 август куни БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар ва тинчликни барпо этиш масалалари бўйича ёрдамчиси Мирослав Енча бошчилигидаги делегациясини

Учрашувда БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар ва тинчликни барпо этиш масалалари бўйича ёрдамчиси Мирослав Енча Шавкат Мирзиёевга БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ва БМТ бундан буён ҳам Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича ортга қайтмас ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашга тайёрлиги қайд этилди.

Бундан ташқари  Марказий Осиёда яхши қўшничилик ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва бу жараёнда БМТнинг минтақавий маркази ролини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек узоқ муддатли Барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқариш борасида БМТ институт ва марказлари билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, кейинги йилларда Ўзбекистон ва БМТ билан ҳамкорлиги юксак даражага чиқди. Биргаликда қарийб 140 та дастур ва лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош ассамблеясининг 6 та резолюцияни қабул қилди.