БРИКСга аъзо давлатлар бу гуруҳни янада кенгайтириш механизми бўйича келишиб олдилар
Жанубий Африка ТИВ раҳбари Налди Пундор БРИКСга аъзо мамлакатлар гуруҳини кенгайтиришнинг асосий тамойиллари бўйича келишиб олганини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз ҳозирда БРИКС аъзолари Россия, Хитой, Бразилия, Жанубий Африка ва Ҳиндистондан иборатдир.
Жанубий Африка ТИВ раҳбари БРИКС блоки механизми ва кенгайиши ҳақида гапириб, биз /бу гуруҳни/ кенгайтиришга келишиб олдик. Бу борада тасдиқлаган ҳужжатларимиз бор. Бу ҳужжат БРИКСга қўшилиш истагида бўлган мамлакатларни текшириш бўйича йўриқномалар, тамойиллар ва жараёнларни белгилайди деб таъкидлади.
Хитой халқ республикаси президенти Си Цзинпин ҳам БРИКС гуруҳининг 3 кунлик йиғилишда уни кенгайтириш ғоясини олқишлаб 20 та давлат аъзолик учун ариза топширганини тасдиқлади ва бошқа давлатларни ҳам ўз ривожланиши учун бу гуруҳга қўшилишини таъкидлади.
БРИКС гуруҳи бир қутбли дунё олдида пайдо бўлган кучлар номидин шакллантирилган "халқаро режим барпо этиш ва янги тузилма" рамзидир.
Дунё бойлигининг тўртдан бир қисмини ишлаб чиқариладиган ва дунё аҳолисининг 42 фоизини ташкил этувчи БРИКС гуруҳи аъзоларининг умумий талаби глобал сиёсий ва иқтисодий мувозанат, хусусан АҚШ ва Европа Иттифоқига нисбатан кенгроқдир.
БРИКСдаги энг муҳим кўрсаткич бу иқтисодий, молиявий ва пул-кредит чоралари ва функциялар ҳамда аъзонларнинг трансминтақавий ва глобал кўлами ва унинг самарадорлигидир.
Шу сабабдан БРИКС " ривожланиш ҳолидаги иқтисодий кучлар" гуруҳи сифатида танилган.
Бугунги кунда БРИКС гуруҳига 5 та асосий аъзодан ташқари 23 давлат ва норасмий 6 давлат қўшилиш истагида. Улар орасида Эрон Ислом республикаси, Индонезия, Саудия Арабистони, Қувейт, БАА, Баҳрайн, Миср, Сурия, Марокаш, Белорус, Қозоғистон, Куба, Боливия, Нигерия, Аргентина, Венесуэлла, Талиланд, Вьтетнам, Жазоир, Фаластин, Эфиопия, Гондурас, Мексика ва улар " БРИКС+" деб номланиши эслатилади.
БРИКС+ни ташкил этиш таклифи биринчи марта бу гуруҳнинг 2022-йилда Хитойда бўлиб ўтга саммитида бу мамлакат президенти Си Цзинпин томонидан мамлакатларнинг ушбу гуруҳга тўлиқ аъзо бўлишдан олдин яқинлаштириш механизми сифатида илгари сурилган эди. Эрон мамлакати БРИКСга аъзо бўлишни исайди, шу сабабдан Эрон Ислом республикаси презиенти Иброҳим Раисий Йоханесбургдаги БРИКС саммитида иштирок этмоқда.
Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий ўз сўзларида барча мустақил давлатлар билан мулоқот Эрон Ислом Республикаси ташқи сиёсатнинг кун тартибида. БРИКС гуруҳи мустақил давлатларни иқтисодий ҳамкорлик ва бир томонламлик билан курашиш умумий мақсад билан бирлаштиришга муваффақ бўлди ва шубҳасиз бу дунёда кўплаб дўстларга эга бўлган дунёнинг ривожланаётган кучларидан биридир деб таъкидлади.
2009- йилда дунёнинг ривожланаётган мамлакатлар Ғарб давлатлари иштирокисиз иқтисодий ва сиёсий ҳамкорлик қилиш учун БРИКС деган сиёсий ва иқтисодий иттифоқни тузишга ҳаракат қилди. Хитой ва Россия давлатлари БРИКС гуруҳида етакчи бўлиш орқали савдо алоқаларида доллар ҳукмронлиги ва Ғарбнинг иқтисодий қудратига барҳам беришга интилмоқда.
БРИКСга аъзо давлатлар ҳамда БМТ Хавфсизлик кенгаши, Халқаро Валюта жамғармаси ёки Жаҳон Савдо ташкилоти каби халқаро институтларда глобал жануб ҳудудларининг янада муносиброқ вакиллик қилиш истагини бир неча бор билдирган.
Шу сабабдан куни кеча- сешанба куни БРИКС блоки раҳбарлари Жанубий Африканинг иқтисодий пойтахти Йоханнесбургда ўзларининг 15-учрашувининг биринчи кунида билдирган нутқларида асосий эътиборини ташкилотга аъзо давлатларнинг долларга қарамлигини камайтириш, иқтисодий муносабатларини яхшилаш ва ушбу гуруҳнинг " Янги тараққиёт банки" ва маҳаллий валютада пул ўзлаштириш ва кредитларини қандай оширишга қаратдилар..
БРИКСга аъзо давлатлар янги валюта яратиш учун жуда кўп сабабларга эгалар. Дунёдаги сўнгги молиявий муаммолар ва АҚШнинг тажовузкор ташқи сиёсати БРИКС мамлакатларини бу имконитяни ўрганишга ундади.
Бу мамлакатлар глобал миқёсда АҚШ доллари ва еврога қарамликни камайтиган ҳолда ўз иқтисодий манфаатлари йўлида қадам ташламоқчи.
БРИКС гуруҳининг характери ва мақсадларига эътибор қаратлган ҳолда бошқа айрим ривожланаётган мамлакатлар аста-секин ушбу гуруҳга аъзо бўлишга қизиқиш билдириб БРИКСга аъзолик механизмини тасдиқлаш эса ушбу халқаро гуруҳга янги аъзоларни қабудл қилишда муҳим қадамдир.