Эрон "БРИКС" гуруҳининг доимий аъзосига айланди
(last modified Thu, 24 Aug 2023 09:35:33 GMT )
август 24, 2023 14:35 Asia/Tashkent
  • Эрон \\\
    Эрон \\\"БРИКС\\\" гуруҳининг доимий аъзосига айланди

Эрон Ислом Республикаси президенти девони сиёсий ўринбосари Эроннинг “БРИКС” гуруҳига доимий аьзолигини эьлон қилди.

БРИКС гуруҳи дунёнинг ривожланаётган бешта иқтисодий кучлари Бразилия, Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Жанубий Африканинг ҳамкорлигида Американинг бир томонламалигига қарши курашиш мақсадида тузилган.

БРИКСга аьзо давлатлар раҳбарларининг баёнотида Эрон, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср, Аргентина ва Эфиопиянинг ушбу гуруҳга қўшилиш талаби қабул қилингани, бу давлатларнинг тўлиқ аьзолиги 2024 йил январ ойида бошланиши режалаштирилгани маьлум қилинди.

Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий БРИКС саммитида иштирок этиш учун бугун (пайшанба) Жанубий Африка Республикасининг Претория шаҳрига келди.

Эрон президенти девонининг сиёсий ўринбосари Муҳаммад Жамшидий ҳам ўз твиттерида Эрон БРИКСнинг доимий аьзоси эканлигини маьлум қилди.

Тасним агентлигининг хабар беришича, Муҳаммад Жамшидий ўз твиттерида шундай ёзган:Жаҳон иқтисодиёти ривожланаётган давлатлар гуруҳига доимий аьзо бўлиш Ислом Республикаси ташқи сиёсатининг тарихий тараққиёти ва стратегик муваффақияти сифатида баҳоланади.

Эрон Президенти девонининг сиёсий ноиби Ислом инқилоби олий раҳнамоси ва фахрли Эрон халқини ушбу муваффақият билан табриклади.