сентябр 19, 2023 18:09 Asia/Tashkent
  • Маҳбуслар алмашинуви ва Вашингтоннинг Эронга қарши позициясини давом этиши
    Маҳбуслар алмашинуви ва Вашингтоннинг Эронга қарши позициясини давом этиши

Кеча Эрон ва АҚШ ўртасидаги муваффақиятли маҳбуслар алмашинуви ортидан оддий тижора сабаб АҚШ суд тизими томонидан ноқонуний равишда таъқиб қилинган 5 эронлик озод қилинди ва Эроннинг Жанубий Кореяда ноқонуний равишда блоклангак 6 миллиард долларга яқин активлари Қатарга ўтказилди.

Бундан ташқари Эрон Ислом Республикаси ва АҚШ ўртасидаги билвосита музокаралар натижаси бўлган келишув доирасида жосуслик ва хавфсизлик сабабли Эрон қамалган 5 Эрон-АҚШ икки фуқаролакка эга шахслар оо этилиб Қатарга топширилди.

Маҳбулар алмашинуви амалга оширилгач АҚШнинг юқори мартабали расмийлари Эронга қарши позицияни эгалаб Эронга қарши ёлғон айбловлар қўйишди.

Айниқса АҚШ президенти Жо Байден Эрондаги АҚШлик маҳбуслар озод қилинганини тасдиқлаб Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадийнжод ва Эрон Хавфсизлик вазирлилигига санкция қўллаганини маълум қилди.

Шунингдек у АҚШликлардан Эронга сайёҳат қилишдан тийилишини сўради. АҚШ ТИВ раҳбари Энтони Блинкен ҳам АҚШликларнинг Эронга бормасликлари зарурлигини айтиб сиёсий ва иқтисодий  мақсадладан келиб чиқиб Эрон Ислом Республикаси томонидан АҚШ фуқароларини гаровга олгани ҳақидаги олдинги айбловларни такрорлади.

Муҳим томини шудирки АҚШ расмийлари томонидан яратилган муҳит ва қарама-қаршиликларга ва Эронга сайёҳат қилмаслик ҳақидаги қаттиқ огоҳланганликлрага қарамай, ҳақиқатанҳам АҚШдаги юз минглаб эронликларнинг ҳаётини ҳисобга олса уларнинг салмоқли қисми ўз ватанлари ва яқинларини зиёрат қилиш учун Эронга келадилар ва ҳеч қандай тзқиқ ва чекловларсиз  АҚШга қайтиб кетадилар. Бу Жо Байден маъмурияти расмийларининг Эронга қарши иддаоларига ҳеч қандай алоқаси ҳам йўқ.

Айтиш керакки кўплаб АҚШликлара Эроннинг маданий, тарихий ва табиий диққатга сазовор жойлар сабаб ҳеч қандай муаммосиз сайёҳат қилади ва улар эронликларнинг меҳмондўстлиги ва илиқ муносбатларини алоҳида таъкидлаб буни қадрлашишади.

АҚШ расмийлари томонидан Эрон ва АҚШ ўртасидаги билвосита келишув доирасида кўтарилган иккинчи масала албатта ички танқиқдларга айниқса республикачиларнинг танқидига жавоб беришдан иборат. Эрон томонидан озод қилинган активларини сарфлаш йўли Жанубий Кореядан бўлиб хозирда Қатар банкларига ўтказилган.

Эрон ва АҚШ ўртасида маҳбуслар алмашинуви

 

АҚШ расмийлари ҳам доимий равишда ушбу молиявий манбаларнинг назорат қилиш ва уларни яна блокировка қилиш имконияти ҳақида гапиришади.

Хусусан АҚШ хавфсизлик кенгашининг стратегик координатори Жон Кирби Эрон озод қилинган активлардан ноинсоний мақсадларда фойдаланса АҚШ Эрон ҳукуматига пул ўтказишни тўхтиши мумкин деб айтди.

Бундай позициялар  асосан ички истеъмолга эга ва Жо Байден ҳукумати расмийлари томонидан Эрон ва АҚШ ўртасидаги билвосита келишув ҳақидаги танқидларга жавоб бериш учун қилинган.

Албатта Эроннинг юқори мартабали мулозимлари бу иддаолари очиқчасига рад этиб Эрон ҳукумати бу бойликларни ўзи мос деб билган ҳар қандай йўл билан сарфлашини таъкидлади.

Эрон президенти Иброҳим Раисий ҳукумат АҚШ билан маҳбусни алмашаш бўйича келишувга асосан озод қилиш учун музлатилган 6 миллиард долларни қандай сарфлашни ҳал қилади ва бу пуллар Эронга керак бўлган жойга сарфланади деб эълон қилди.

Сўнгги эса масалашуки Эрон билан яқинда имзоланган келишувга қарамай, Жо Байден ҳукумати Эронга нисбатан душманлик ноғорасини уришда давом этмоқда ва Эронга нисбатан ўзининг душманона позицияларини такрорлаб Теҳрон билан қарама-қаршиликка урғу бермоқда.

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик координатори Жон Кирби эса қуйидагича деди: Эрон билан маҳбуслари алмашинуви бўйича келишув Вашингтоннинг Эронга нисбатан сиёсатини ўзгартиришни англамаяпти минтақа ва дунёда Эрон Ислом Республикаси билан қарама-қаршилик ёндошувини давом этаётгани маълум .

Эроннинг АҚШ билан яқинда ўз маҳбуслар ва блокланган активларини озод қилиш тўғрисидаги билвосита келишувда ўз позицияларида туриши АҚШга қарши яна бир ғалабадир.

Хусусан Теҳрон ҳукумати Вашингтоннинг икки фуқароликка эга маҳбусларни озод қилиш ҳақидаги талабининг бажарилишини ўз активларининнг тўлиқ ўтказилишига боғлиқ деб ҳисоблайди ва шу тариқа Вашингон ваъдаларини қайта-қайта бузгани учун АҚШга тўлиқ ишонмаслигини кўрсатган.

 

Ёрлиқ