октябр 08, 2023 17:53 Asia/Tashkent
  • Ҳамас ҳаракатининг босиб олинган ҳудудларга қарши ҳужумлари кенг қамровли даражада қўллаб-қувватланмоқда
    Ҳамас ҳаракатининг босиб олинган ҳудудларга қарши ҳужумлари кенг қамровли даражада қўллаб-қувватланмоқда

Фаластин қаршилик кучларининг "Ал-ақсо бўрони" номли ишғол остидаги Фаластин ҳудудларига қарши кенг қамровли ва ҳайратланарли қуруқлик , ҳаво ва денггиз ҳужумлари минтақа ва халқаро миқёсида қўллаб-қувватланмоқда.

Минтақадаги барча исломий мамлакталар жумладан Афғонистон, Покистон, Эрон Ислом республикаси ҳатто Саудия Арабистони каби араб давлатлари ҳам Ҳамас ҳаракатнинг "Ал-ақсо бўрони" номли амалиётини қўллаб-қувватладилар ва мудофаа қилишни фаластинликларнинг босқинчи сионистик режиамга қарши қонуний ҳақи сифатида баҳоладилар.

Сионистик режим АҚШнинг ҳарбий ёрдамига таяниб "Шиша кубоги" га ўхшаган ўз хавфсизлигини сақлаш айни пайтда баъзи минтақа давлатлари билан муроса қилиш ва тенгламларани ўз фойдасига ўзгартириш учун нормаллашув  жараёнида боришини тасаввур қилган вазиятда, фаластинлик кучларнинг яшин каби ҳужумлари ва кўп сонли юқори мратабали сионист зобитларнинг асирга олиниши сионистларнинг барча ҳисоб-китоблари нотўғри эканлигини ва улар босиб олинган ҳудудда ҳеч қачон тинч яшавермаслигини кўрсатди.

Минтақа масалалари эксперти Али Хазоий бу хусусда қуйидагича фикр билдиради: 

Фаластнилик кучларининг амалиётида  сионистларнинг кўп талофати ва асирга тушишлари эса   Қуддусни ишғол этган режимни замонавий хавфсизлик ва ҳарбий техника билан таъмиланганига қарамай, бу режим ҳамон ўргимчак каби уйда яшаётгани ва энди эса фаластинлик жангчилар кутилмаган ҳужум билан ҳатто сионистик режим ва унинг тарафдорларининг хавфсизлик ва разветка тизимлари ҳам фаластинликларнинг пўлат иродаси олдида ожиз эканлигини кўрсатди.

Ҳамас кучларининг босиб олинган Фаластинга ҳужумини минтақа ва халқаро миқёсида айниқса Ироқ ва Иорданияда қўллаб- қувватланиши,  Фаластин масаласида тайинловчи ва мувозанатни кўрсатиб берадиган масаладир ҳамда оммавий афкор айниқса ислом мамлакталарини сионистик реджимга нисбатан қарашлари эканлигинини кўрсатди. Фаластинлик кучларни сионистик режимга қарши кенг қамровли ҳужумларини қўллаб-қувватлаш жаарёни эса  АҚШ ҳимояти остида бўлган сионистик режим билан муроса мағлубиятга учрагани ва минтақадаги айрим ҳукуматларнинг муроса қилишга интилиши нафақат сионистлар муаммосини ҳал қилмайди балки  уни хато ва боши берк кўчага киритади ва сиоинстлар эса  ишғол этилган ҳудудлардаги позициясини мустаҳкамлаш ва минтақа мамлакталари билан мукносабатларини нормаллаштириш хоми хаёлида қоладилар.  Бу эса Фаластин кучларини кўп томонлама ҳжумлари  сионистик режимнинг ёлғон қудрати ва фикрий мувозанатига ҳам жиддий зарба берган пайтга тўғри келди.

Ал-Ақсо бўрони амалиёти

 

Фаластин исломий қаршилики ҳаракати- Ҳамаснинг Эрондаги ваили Холид Ал-Қадимий деди: 

Биз ҳеч кимга фаластинликларнинг ҳуқуқини бузиб у билан ўйнашига йўл қўймаймиз. Шу сабабдан қаршилик кучлари " Ал-Ақсо бўрони" операциясини бошлаб тўқнашув жараёнида янги тенгламаларни яратдилар ва улар кўп қўшинлар амалга оширишга қодир бўлмаган дала ҳақиқатини аниқладилар. Қаршилик кучлари ўз ракеталари билан сионистик режим инфратузилмалари ва бу режим ҳарбий тизимларига жиддий зарар етказишга муваффақ бўлди.

Шриланкадан, Покистон, Жазоир, Эрон, Ироқ, Сурия ва барча араб ва ислом мамлакатлари ҳамда 5 қитъадаги эрксевар ва озод одамлар бу операцияни қўллаб-қувватлаши ҳамда Фаластин ҳуқуқи ва қаршиилкни ҳимоя қилиш учун кўпаб расмий позицияларни ўзгатирилиши ва сионистик режимни қоралаши, дала фаолияти  ҳарбий ғалабалари ёнида Фаластин қаршилик дипломатиясининг ғалабасининг белгисидир ва буларнинг барчаси ғалабали урушни яқинлаштирмоқда. Биз ўзимизни бу ғалабали урушда барча имкониятларимизни тайёрлашишимиз керак. Фаластин халқининг ҳаққи ва адолат ҳақидаги фикларини мустаҳкамлашга интилайлик ва илоҳий ваъда амалга ошиши учун озодлик уруши йўлида ҳар томонлама ёрдам берайлик.

Фаластинлик кучлар сионистик режимнинг ҳарбий режалари ва уларнинг тарафдорларининг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши билан ҳеч қачон бўйсунмаслигини кўрсатди. Энди эса муроса қилувчи айрим ҳукуматлар ҳам Фаластин масаласи ва сионистланинг мавжудлиги ҳақидаги нотўғри баҳоларни англаб  етган кўринади ва албатта "Ал-Ақсо бўрони" амалиётлари минтақадги янги сиёсий ва ҳарбий тенгликни айниқса Фаластин масаласида белгилаб берди. Бу операцияни кенг жамоатчилик томонидан қўллаб қувватланса вазият албатта Фаластиннинг озод қилинишини амалга ошириш фойдасига ўзгаради.

Ёрлиқ