Америка сионистик режимга ёрдамини кучайтирмоқда
(last modified Wed, 11 Oct 2023 12:54:10 GMT )
октябр 11, 2023 17:54 Asia/Tashkent
  • Америка сионистик режимга ёрдамини кучайтирмоқда
    Америка сионистик режимга ёрдамини кучайтирмоқда

Исроил томонидан фаластинликларни бомбардимон қилиш давом этар экан, АҚШ президенти Жо Байден бу давлат сионистларга кўпроқ қурол-аслаҳа беришини эълон қилди.

Сионистик режим ва Америка Қўшма Штатлари маъмурларини ларзага келтирган "Ал-Ақсода тўфони" амалёти бошланишидан тўрт кун ўтиб, сионистик режим Ғазо секторида фаластинликларга қарши ҳужумлар ҳажмини оширди, шунинг учун юзлаб фаластинлик аёллар, болалар ва ёшлар охирги кунларда шаҳид бўлдилар. Айни пайтда АҚШ расмийлари ва Сионистик режимнинг ғарбий иттифоқчилари бу режимни ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ қўллаб-қувватламоқда.

Айни пайтда босиб олинган Фаластин жанубидаги Наватим ҳаво базасига Америка ҳарбий техникасини олиб борадиган биринчи самолёт жўнатилди ва Вашингтон "Жерард Форд" самолёт ташувчи кемасини босиб олинган Фаластин қирғоқларига жўнатишини маълум қилди. Таҳлилчилар томонидан бу ҳаракат сионистик режимга ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун қилинган қадам сифатида талқин қилинмоқда.

Дарҳақиқат, Америка ўнлаб йиллар давомида сионистик режим билан бирга бу режимнинг ҳимоячиси бўлиб келган ва Исроил жиноятлари ҳарбий ва сиёсий кўмак ва Америка молиявий ёрдами ажратилиши билан амалга оширилмоқда. Шу нуқтаи назардан, Раи Элиум газетаси ёзди:Америка Қўшма Штатлар сионист ишғол режимини юзлаб миллиард доллар билан қўллаб-қувватлади ва унга энг сўнгги ракеталар, учувчисиз самолётлар, танклар ва С-35 Стеалтҳ каби арсеналидаги энг сўнгги самолётлар билан таъминлади. Ҳозирда бу босқинчи режимни қўллаб-қувватлаш учун ўзининг энг йирик авиаташувчи кемасини жўнатмоқда. Бу газетанинг ёзишича, аслида Америка Сионистик режимнинг фаластинликларга қарши жиноятларининг энг катта ҳамкоридир.

Ғазодаги ҳимосиз болалар

Албатта, Американинг Сионистик режим жиноятларини қўллаб-қувватлаши баъзи америкалик сиёсатчиларнинг Америка ҳукумати раҳбарини танқид қилишига сабаб бўлди.

АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасининг Демократик вакили Рашида Толиб Вакиллар палатасининг сионистик режимни қўллаб-қувватлаш қарорини танқид қилиб, ўз баёнотида Ғазо сектори блокадасини олиб ташлаш ва сионистик режимнинг ишғолини тўхтатишга чақирди ва таъкидлади:Бу ирқчилик ҳокимяти қаршиликка олиб келиши мумкин бўлган жуда қаттиқ ва ғайриинсоний шароитларни яратади.

Исроил аскарлари Америка ҳарбийлари ёрдами билан Ғазонинг ҳимоясиз аҳолисига қарата ўт очмоқда

Бироқ, Америка расмийлари, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен, Байденнинг сионистик режим хавфсизлигини сақлашга содиқлигига ишора қилганидек, ўз позицияларида туриб олишган, айтди:Биз Исроил ўзини ҳимоя қилиш учун зарур воситаларни олишини таъминлаймиз. Тез орада у босиб олинган ҳудудларга саёҳатга чиқмоқчи.

Бу ҳаракатларнинг барчаси, тажриба шуни кўрсатадики, Америка аралашувлари дунёнинг кўп жойларида, айниқса Ғарбий Осиё минтақасида муваффақиятсизликка учраган ёки мағлубиятга учраган. Америка ва унинг иттифоқчилари Ироқ, Афғонистон ва Сурияда муваффақиятсизликка учради ва бу давлатнинг сионистик режим билан биргаликда қўллаб-қувватлаши ва аралашуви ҳам охир-оқибат барбод бўлади.

Сиёсий эксперт Абдулбари Атван шундай дейди:Американинг такаббур ва тажовузкор аралашуви ва сионистик режимнинг мавжуд блокадани кучайтириб, Ғазо секторини бўғиб қўйиш ҳақидаги бу таҳдидлари қаршиликни йўқ қила олмайди. Аксинча, бу минтақавий урушга олиб келиши мумкин, унда кўплаб кучлар аралашади ва Исроилдан ҳеч нарса қолмайди.

Ёрлиқ