Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 12-19 ноябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Танзила Норбоева БМТ бош котиби ўринбосари билан чўлланиш муаммосини муҳокама қилди
- Ўзбекистон ва Германия ўртасида таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича грант шартномалар имзоланди
- Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
-
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон Европага яшил энергия экспорт қилишни режалаштирмоқда
- Ўзбекистон президенти рафиқаси Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чорлади
- Тошкентда “Ипак йўлида туризм” 28-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси (TXTY-2023) нинг очилиши бўлиб ўтди
-
Самарқандда Ўзбекистон қуролли кучлари вертолёти ҳалокатга учраганида, бутун экипаж ҳалок бўлди
***
Экологик кун тартиби, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ масалалар юзасидан мулоқот ва ҳамкорликни изчил давом эттириш, оқибатларни юмшатиш бўйича қўшма ҳаракатлар ва чораларни ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олинди.
Сенат раиси Танзила Норбоева Самарқанд шаҳрида БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси бажарилишини кўриб чиқиш қўмитаси 21-сессияси доирасида БМТ бош котиби ўринбосари, Чўлланишга қарши кураш конвенцияси ижрочи котиби Иброҳим Тиау билан учрашди.
Учрашувда кўлами глобал тарзда кенгайиб бораётган чўлланиш ва ер деградацияси, чанг бўронларининг олдини олиш, биохилма-хилликни сақлаб қолиш йўналишида БМТ ихтисослашган тузилмалари билан ҳамкорликни кучайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Иброҳим Тиау Ўзбекистоннинг яшиллик оламини қайта тиклаш борасидаги ташаббуслари, эришаётган ютуқлари жиддий эканини, ерлар деградациясининг олдини олиш, ернинг қайта тикланиши бўйича мамлакат кенг кўламли ишларни амалга оширган ҳолда етакчи давлатлар қаторига киргани, олиб борган амалий ҳаракатлари билан барчага намуна бўла олганини эътироф этди.
Экологик кун тартиби, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ масалалар юзасидан мулоқот ва ҳамкорликни изчил давом эттириш, оқибатларни юмшатиш бўйича қўшма ҳаракатлар ва чораларни ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олинди.
**
Шартномаларга кўра, Ўзбекистонга умумий қиймати 30 миллион евро миқдорида грантлар ажратилади.
KfW Германиянинг тараққиёт банки делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида мазкур банкнинг катта портфель менежери Виталис Риттер ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов қатор икки томонлама муҳим ҳужжатларни имзоладилар.
Асосий келишувлардан бири “Ўзбекистон Республикасида касб-ҳунар таълимини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга оширишга қаратилган грант шартномаси бўлди. Шартномага кўра, Ўзбекистонга умумий қиймати 16 миллион евро миқдорида грантлар ажратилади. Ушбу маблағнинг 14 миллиони Ўзбекистондаги бандликка кўмаклашиш марказлари қошида мономарказларни қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ҳамда касб-ҳунарга ўқитишга сарфланади. Бундан ташқари, лойиҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун 2 миллион евро ажратилади.
“Термиз шаҳрида тиббиёт кадрларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси бўйича грант шартномалари иккинчи муҳим қадам бўлди. Ушбу шартномада Термиз шаҳрида симуляция ўқув марказини ташкил этиш учун 13 миллион евро ҳамда кадрлар малакасини ошириш фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун яна 500 минг евро миқдорида маблағ ажратилади.
Мазкур лойиҳалар Ўзбекистонда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантириш, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган муҳим лойиҳалар ҳисобланади. Шунингдек, улар мамлакатимизга таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида Германиянинг илғор тажрибаси ва технологияларини жалб қилишга хизмат қилади.
**
14 ноябр куни Боку шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев қабулида бўлди.
Лазиз Қудратов ва Иҳом Алиев суҳбати Ўзбекистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида, чоғида сармоявий ҳамкорлик, саноат кооперацияси ва ўзаро савдо йўналишларидаги икки томонлама кўп қиррали ҳамкорликнинг ижобий динамикаси қайд этилди деб хабар қилди Кун сайти..
Хабарга кўра, Энергетика, юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тўқимачилик саноати ва машинасозлик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш учун катта имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.
Ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ҳамкорлик дастурларини тайёрлаш, ҳудудлар форуми ҳамда Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказиш бўйича таклифлар қўллаб-қувватланди.
**
Қозоғистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон яшил энергия экспорти бўйича техник шартлар ва қўшма корхона тузишга келишиб олди.
Тегишли келишув Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика ва иқтисодиёт вазирларининг Боку шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида эришилди.
Учрашувда Марказий Осиё давлатларидан Озарбайжон ҳудуди орқали Европага электр энергиясини экспорт қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича бошқармалар раҳбарлари қўшма коммюникени имзолашди. Унда мамлакатларнинг қайта тикланадиган энергетика соҳасидаги салоҳияти ҳамда муқобил манбалардан олинадиган электр энергиясини Европага экспорт қилиш лойиҳасига қўшилишга тайёр эканликлари қайд этилган
Иштирокчилар қайта тикланадиган энергия манбаларига эътибор қаратган ҳолда энергия алмашинуви соҳасида ҳамкорлик бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб олдишди: яшил водород ва яшил аммиакни ривожлантириш ва экспорт қилиш имкониятлари ва тегишли инфратузилмани яратиш соҳасида.
Ишлаб чиқилган ва тасдиқланган техник шартлар асосида дастлабки техник-иқтисодий асосларни тайёрлаш бўйича тендер эълон қилинади. Иштирокчилар, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш учун қўшма корхона яратиш истиқболларини ўрганишга келишиб олишди
Иқтисодиёт ва энергетика вазирлари даражасидаги навбатдаги йиғилиш Ўзбекистонда (Тошкент шаҳри) бўлиб ўтади.
**
Ўзбекистоннинг биринчи хоними, Zamin халқаро жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Истанбул шаҳрида Фаластин бўйича ўтказилган саммитда иштирок этди.
Ўзбекистон халқи Фаластиннинг тинч аҳолиси бошига тушган кулфат ва қайғу-аламларни юракдан ўтказмоқда, деди Зироат Мирзиёева Истанбулдаги саммитда.
У ҳар икки томонни ҳам зудлик билан ўт очиш ва жанговар ҳаракатларни тўхтатишга, танг аҳволда қолган аҳолига гуманитар ёрдам етказиш учун имконият яратишга, низони фақатгина тинч, дипломатия йўли билан ҳал этишга чақириб, Ўзбекистоннинг бу борадаги қатъий позициясини яна бир бор билдирди.
Ўзбекистон Фаластин халқи билан бирдам ва якдил экани, унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини тўлиқ қўллаб-қувватлаши таъкидланди.
Саммит якунида давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларининг Ғазо сектори бўйича йиғилиши Яхши ният декларацияси қабул қилинди.
**
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси, “Миллий PR-маркази” давлат унитар корхонаси, “Team & Co Group” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди.
“TXTY-2023”га чет элга сайёҳлар жўнатиш билан шуғулланувчи 15 та хорижий ва 50 дан ортиқ маҳаллий туристик компания вакиллари ҳам таклиф этилган. Ярмаркага ташриф буюрувчилар янги сайёҳлик йўналишлари ҳамда хорижий мамлакатларнинг ранг-баранг муҳити, маданияти ва анъаналари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади. “TXTY-2023” туризм маҳсулотларини тарғиб қилувчи ва ҳамкорлик учун бизнес алоқаларини ўрнатувчи энг йирик ахборот тадбиридир.
Уза.уз сайтининг хабар қилишича, ярмарка 1995 йилдан бери Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) кўмагида ўтказиб келинмоқда. Тадбир ҳар йили туризм соҳасининг юзлаб мутахассисларини ўзида жамлайди ва ушбу соҳани халқаро миқёсда ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратади. Ярмарка доирасида Франция, Чехия, Япония, Малайзия, Таиланд, Сингапур, Ҳиндистон, Корея, Россия, Қозоғистон, Беларусь, Озарбайжон, Хитой ва бошқа 20 та давлатнинг сайёҳлик ташкилотлари миллий стендлари тақдим этилмоқда.
Тадбирнинг бизнес қисмида туризм соҳасидаги етакчи халқаро ва маҳаллий мутахассислар иштирокида Халқаро форум ҳамда сессиялар, турли мамлакатларнинг хусусий компаниялари вакиллари ўртасида B2B учрашувлари, давра суҳбатлари ўтказилиши ҳамда сайёҳлик хизматлари ва ҳунармандчилик кўргазмалари, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига эга ҳудудлари тақдимотлари, маҳаллий ва хорижий ошпазлар иштирокида гастро-бозор ташкил этилиши режалаштирилган.
Тошкентда халқаро сайёҳлик ярмаркаси очилди. Унда 20 та давлатдан 1,5 минг нафардан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда.
***
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига кра 17 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида, Ўзбекистон қуролли кучлари вертолёти ҳалокатга учраганида, бутун экипаж ҳалок бўлди.
Газета сайтининг Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, 17 ноябрь куни соат 20:15 да Самарқанд вилоятидаги Каттақўрғон полигонида Ўзбекистон Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли Ми-8 вертолёти ўқув парвози чоғида ҳалокатга учради.
Фожиа натижасида вертолёт экипажи ҳалок бўлди. Воқеа жойида ҳодиса сабабларини аниқлаш учун махсус комиссия ишламоқда.
Каттақўрғон полигони 2019 йил ноябрь ойида очилган Ўзбекистондаги энг йирик ҳарбий полигондир.