Оқ уй АҚШ Конгрессини Украинага ажратиладиган ёрдам бюжетини тугашидан огоҳлантирди
Оқ уй Конгрессга йўллаган мактубида, Украинага минглаб миллирад долларлик молиявий ва ҳарбий ёрдамни тасдиқлаш зарурлигини таъкидлаб АҚШнинт вақти ва пули Украина учун деярли тугаб бормоқда деб маълум қилди.
Оқ уй бюджет раиси Саланда Янг ҳам АҚШ Вакиллар палатасининг республикачи директори Майк Жонсонга йўллаган мактубида АҚШнинг Украинага қурол-яроқ ёрдамини тўхтатиш мамлакатни жанговар жабҳаларда тиз чўктиради. Бу масала нафақат Украинанинг ютуқларини хавф остига қолдиради балки Россиянинг урушда ғалаба қозониш эҳтимолини ҳам оширади деб изоҳлади.
У ўз хулосасига асосланиб Жонсон ва АҚШ Вакиллар палатасидан Украинага янада кўпроқ қурол-яроқ ёрдами юбориш бўйича янги қонун лойиҳасини қабул қилишга рози бўлишини сўради.
Жо Байден маъмуриятининг Киевга янги ёрдамларни ратификация қилинишида узоқ муддатли кечикиш ҳамда Конгрессда хусусан республикачилар томонидан жиддий қаршиликлар сабабларига эътибор бериб, бюджетни тугатишва Украинага ёрдам муддатини якунланиши хусусидаги АҚШ Конгрессига янги жуда жиддий огоҳлантириши яққол назарга ташланмоқда.
Бу эса АҚШ Вакиллар палатасида кўпчилик бўлган республикачи қонунчилар Оқ уй томонидан Киев учун таклиф қилган бюджетни тасдиқлаш ишига амалда тўсиқлик қилишдир. Украинадаги урушнинг энг катта тарафдорини қўллаб-қувваташни тўхтатишни ҳам англатади.
Украина ва Россия урушига нисбатан турли қарашларидан қатъий назар, республикачилар федерал ҳукумат харажатларини камайтиришга интилмомдқа ва улар Жо Байден маъмурияти федерал ҳукумат қарзини кўпайтирмаслик учун тузатилиши керак бўлган катта харажатларга эга деб ҳисобланишади.
20-октябр куни АҚШ Демократик президенти Жо Байден Конгрессга 106 миллирад долларлик ҳозирги пайтдаги муҳим фавқулодда эҳтиёжлар хусусан Исроил режими ва Украинага ёрдам бериш, Хитойга қарши туриш ва жанубий чегарадаги иммиграцияга жавоб бериш учун тасдиқлаш мақсадида юборди.
Лекин Жо Байденнинг бу таклифи Конгрессда айниқса республикачи вакиллари томонидан тўсиқларга дуч келди. Вакилларнинг фикрича бу пул бошқа масалаларда хусусан АҚШ -Мексика чегараси билан боғлиқ сиёсат ва муҳожирлар оқимини тўхтатишга сарфланиш керак.
Қолаверса Ғазо бўлгасидаи уруш ҳам Украинага эътиборни камайтирди ва АҚШ Вакиллар палатасида АҚШлик қонунчилар алоҳида резолюциясида сионистик режимга қўшимча 14,3 миллиард долларлик бюджет ажратдилар. Албатта бу Оқ уйнинг қаршиликларига ва Сенатда маъқулланган тақдирда ҳам вето қуйиш таҳдидига дуч келади. АҚШ Украинага биринчи ҳарбий ёрдам ва қурол етказиб берувчи сифатида АҚШ Конгессидаги чексиз тартибсизликлар сабабли ойлар давомида катта бюджет ноаниқлигида эди.
Кўпчилик республикачиларга эга бўлган АҚШ вакиллар палатаси ва демократларнинг кўпчилигига эга Сенатдан иборат АҚШ конгресси ўтган йилнинг октябрь ойида бошланган янги молиявий йил якуний бюджети бўйича ҳали овоз бергани йўқ. Федерал ҳукумат ҳозирда 2024 -йил январ ойи ўрталарида тугайдиган фавқулодда вазиятни узайтириш бўйича ишламоқда. шундай қилиб АҚШ Конгрессида Украинага ёрдам берадиган янги бюджет тасдиқланмаган.
Бугунгача Украина билан урушда Россия мағлуб бўлгунга қадар Киевнинг ёнида бўлишини иддао қилгани АҚШ ҳукумати энди эса Конгресс бир ой ичида Оқ уй бюджети тасдиқланмаса Украинага ёрдам бера олмаслигини маълум қилди. АҚШ ёрдами билан Украинанинг Россия билан урушда мағлубияти деярли аниқ бўлади.
Ҳолбуки Россия билан урушни давом эттириш учун Киев ҳукумати АҚШнинг молиявий ва ҳарбий ёрдамларига жуда ҳам муҳтождир.
Ўтган ноябр ойида АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остиннинг Киев шаҳрига қилган ташрифи чоғида Украина армияси Бош штаби қўмондони Валерий Залужний у билан Киевнинг Россия билан урушни давом эттириш эҳтиёжлари билан ўртоқлашганди.
Залужний шунингдек Украинага " урушни давом эттириш учун 17 миллион тўп керак. Украинанинг барча ерларини озод қилиш учун эса 350-400 миллиард долларлик куч ва маблағ керак деб таъкидлаганди.
АҚШ мудофаа вазирига Украинага 17 миллион ўқ кераклиги ҳақида хабар берилганида у ҳайратда қолган. зероки бу миқдордаги ўқ-дориларни бутун дунё бўйлаб осонлик билан йиғиб бўлмайди. Шунингдек украиналикларнинг 350 дан 400 миллиард долларгача ёрдам сўраши асосан нафақат АҚШ балки Ғарб блокининг ҳам имкониятидан ташқаридадир.
Европа давлатларинингг Киев ҳукуматига ёрдамини давом эттиришини истмаслиги ва қобилияти бўлмагани сабаб, АҚШ Конрессида янги молиявий ва қурол-яроқ ёрдамини маъқулланмаган тақдирда амалий равишда Украина давлати Россия билан уруш йўлида боши берк кўчага кириб қоладива Москва билан сулҳ имзолашга ва тинчлик битими тузишга мажбур ҳам бўлади.