Эроннинг БМТдаги элчиси: АҚШ минтақада провакацион ҳаракатларини тўхтатиши керак
(last modified Tue, 09 Jan 2024 14:09:10 GMT )
Январ 09, 2024 19:09 Asia/Tashkent
  • Эроннинг БМТдаги элчиси: АҚШ минтақада провакацион ҳаракатларини тўхтатиши керак
    Эроннинг БМТдаги элчиси: АҚШ минтақада провакацион ҳаракатларини тўхтатиши керак

Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси бу ташкилот Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Қизил денгизи ҳақдаги АҚШ ва сионистик режим иддаоларини инкор этиб АҚШнинг ҳар қандай иғвогар ҳаракатларидан огоҳлантирди.

Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амир Саъид Ирвоний 8-январь БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш ва Хавфсизлик Кенгашнинг  бу даврдаги раислигини  ўз зиммаисга олган Франция элчисига йўллаган мактубларида,  Эрон ушбу учрашувда илгари сурилган асоссиз даъволарни қатъиян қоралайди ва кескин рад этади ва бу айбловлар исботсиз ва асоссиздир деб ёзди.

Саъид Ирвоний ўз мактубида Эрон Ислом республикаси ҳар диом денгиз хавфсизлиги ва асузиш эркинлигига катта аҳамият беради ва ўзининг халқаро мажбуриятларига содиқлиги ва минтақада тинчлик ва хавфсизликни сақлашга қатъий содиқлигини таъкидлайди деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз АҚШнинг БМТдаги вакили ўринбосари Крис Лоу бу ташкилот Хавфсизлик кенгаши йиғилишида  Қизил деншиздаги ҳужумларниннг асл сабабларига тўхталиб бу ҳужумларн қабул қилиб бўлмас ва халқаро ҳуқуқни очиқдан-очиқ бузиш деб даъво қилди. У шунингдек Яманнинг халқаро юк ташишга қарши ҳужумлари ўзининг бурилиш нуқтаисга етди деб иддао қилди.

АҚШ вакилиниг даъволари эса Яман халқ қўшинларининг махзлум Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун аралашиб сўнги кунларда Қизил денгиз ва Боб-ул мандаб бўғозида баъзи кемаларни тўхтатгани шароитида  айтилмоқда.

Яман армияси шунингдек  бу кемаларнинг босиб олинган ҳудудларга етиб боришига йўл қўймасликлари  огоҳлантирди.

Яман Қуролли кучларининг ҳаракати  АҚШ расмийларининг иддаоларига зид равишда минтақа давлатлари ва мустақил ҳукуматлари АҚШ ҳарбийларининг минтақадаги иштирокига тоқат қилмаётганини ва Вашингтон режимининг аралашувларни тўхтатишни талаб қилишини кўрсатмоқда.

Яман армияси Қизил денгизда  босиб олинган Фаластин томон ҳаракталанаётган кемани қўлга олди

 

Шунингдек АҚШ ҳукуматининг Қизил денгизда ҳарбий -денгиз коалициясини тузишдаги ҳаракатлари Вашингтоннинг халқаро ҳуқуққа зид ҳатти-ҳаракатларининг нишонасидир.

АҚШ армиясининг минтақадаги интервенсион сиёсати чексиздир ва сўнгги кунларда Вашингтон расмийлари  иттифоқчилари билан Қизил денгизда  денгиз иттифоқини тузилганини эълон қилди аммо Ғарб давлатларидан айримлари ва Оқ уйнинг одатий иттифоқчилари жумладан Франция Испания ва Италия бу иттифоқдан чиқишди.

Ғарбий Осиё минтақаисдаги халқ кучлари сўнгги ойлар давомида, хусусан Фаластин қаршилик гуруҳлари Ғазо секторида операциялар бошланганидан кейин АҚШнинг интервенсион ҳаракатларига очиқдан -очиқ қаршилик кўрсатмоқда ва улар АҚШ ҳарбийларига Ироқ, Ливан ва Қизил денгизда кескинлик яратишни давом эттиришида йўл қўймайди.

Яман халқ кучларининг ҳаракатлари эса  АҚШ расмийлариниг таҳдидли позициясидан фарқли улароқ АҚШ ҳарбий -денгиз кучларини жавоб қайтириш ва ҳужумларга қарши туришда кучсиз эканлигини кўрсатади.

Эрон Ислом республикаси ҳам ўзининг ташқи сиёсати тамойилига таяниб минтақадан чет эл кучларини олиб чиқиб кетиш зарурлигини доимо таъкидлайди ва уларнинг иштирокини давом этишини муаммолар ва ишончсизликни янада кучайтириш нишонаси деб  билади.

Минтақа ҳукуматлари жумладан Ироқ ва Сурия ҳам АҚШнинг ҳарбий иштироки тугатилишини таъкидлаб келмоқда. Минтақадаги янги ўзгаришлар ва  хорижий қўшинларни чиқариб юборишда ва уланинг интервенсион  сиёсатига қарши курашда қаршилик кучлари ва халқ кучларининг роли ҳам,  қайсидир маънода  бу инқироз ва муаммоларни яратишда катта рол  ўйнаган аралашувлардан воз кечиш ва мустақиллик туйғусини акс эттиришдир,