Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 13-20 январь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Осиё кубоги-2023: Ўзбекистон Сурия билан дуранг ўйнади /+видео/
- Ўзбекистонда материаллари тарқатилиши тақиқланган саҳифалар ва сайтлар рўйхати янгиланди
- Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларини Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади
- Ўзбекистон ТИВ: «Тайван — Хитойнинг ажралмас қисми»
-
Ўтган йилда 61,3 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган
-
БАА Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилмоқчи
-
Шавкат Мирзиёев Еврокомиссия вице-президентини қабул қилди
-
Ўзбекистон президенти 100 минг нафар фуқарони чет эл корхоналарига ишга юбориш вазифасини қўйди
***
Ўзбекистон футболчилари Осиё Кубоги гуруҳ босқичини Сурия билан ўйиндаги голсиз дуранг билан бошлади.
Осиё кубоги-2023 давомида, Қатарнинг «Жассим бин Ҳамад» ўйингоҳида ўтган баҳсда Сречко Катанец шогирдлари ҳимоявий услуби билан танилган Эктор Купер жамоасини мағлуб эта олмади.
Кун сайтининг хабар қилишича, Биринчи бўлимдаги нурсиз ўйиндан кейин 2-бўлим бошида Аббосбек Файзуллаев, Шерзод Насруллаев ва кейинроқ Машарипов ўрнига Игор Сергеев майдонга туширилган бўлса-да, вакилларимиз сурияликларнинг ҳимоясини буза олишмади. Аксинча, рақибнинг илк зарбаси голга айланди, хайриятки қанот ҳакам офсайд ҳолатини қайд этди. Шу тариқа, ўйинда ҳисоб очилмади – 0:0.
Ўзбекистон 2-турда 18 январ куни Ҳиндистонга қарши ўйнайди, Сурия эса Австралияга қарши саф тортади. Ҳозирча океанияликлар 3 очко билан гуруҳ пешқадамига айланишди.
**
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлар бўйича қўмитаси ️Олий суд томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган мамлакатга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхатини маълум қилди
Ўзбекистон Диний қўмита юқоридаги саҳифа ва канал материалларини тарқатиш ва уларга «Ёқди» (Like) тугмасини босмасликка чақирган.
Газета сайтининг хабар қилишича, мазкур қўмита аввалги рўйхатни 2023 йил май ойида маълум қилганди. Аввалги рўйхатда 500 га яқин саҳифа ва каналлар киритилган бўлса, янги рўйхатда уларнинг сони 800 дан ортади.
Шу билан бирга, диний мазмундаги қуйидаги ғоялар акс этган материаллар тегишли қонун ҳужжатларига кўра Ўзбекистон ҳудудида тайёрлаш ва тарқатилишига йўл қўйилмайди:
жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ёки ижтимоий мавқеига қараб ёки бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёхуд ўзга шахслар маҳсулотларини обрўсизлантириш;
Ўзбекистоннинг мавжуд конституциявий тузуми, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш;
уруш, зўравонлик, терроризм, шунингдек диний экстремизм ва сепаратизм ғояларини тарғиб этиш;
миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборотни тарқатиш;
диний эътиқодни ўзгартиришга даъват қилиш;
диндорларнинг диний туйғуларини ҳақорат қилиш ёки камситиш;
фуқароларни ўз конституциявий мажбуриятларини бажармасликка чақириш;
давлат, жамоат ёки диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва мол-мулкига тажовуз қилишга ундаш.
***
Ўзбекистон президенти Қуролли кучлар ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчиларга йўллаган табригида «ҳозирги ўта мураккаб вазиятда» мамлакат хавфсизлиги ва манфаатларини ишончли таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.
Ўзбекистон президенти, Қуролли кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев Қуролли кучлар ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни (14 январь) муносабати билан ҳарбий хизматчиларини табриклдажи.
Газета сайтининг хабар иқлишича Мирзиёев табрик мактубида, «Сизларнинг метин иродангиз, жанговар руҳингиз ва шиддатингизга қараб, Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти, сарҳадларимиз дахлсизлиги мустаҳкам ишончли қўлларда эканини янада чуқур ҳис этмоқдамиз», — деб айтди.
«Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида эришаётган барча ютуқ ва марраларимизда Қуролли кучларимиз ва уларнинг сафларида ўз вазифасини сидқидилдан адо этаётган минг-минглаб ҳарбийларимизнинг муносиб ҳиссаси бор, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз», — деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев «ҳозирги ўта мураккаб вазиятда» «ватан хавфсизлиги ва манфаатларини ишончли таъминлаш» долзарб вазифага айланаётганини таъкидлади.
«„Ўзбекистон — 2030“ стратегиясида мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, жамиятимизда тинчлик ва тотувликни таъминлаш, юртимиз мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш ва Қуролли кучларимизни ривожлантириш масалалари устувор йўналишлар этиб белгиланди», — деди давлат раҳбари.
«Миллий армиямизнинг чинакам куч-қудратини белгилаб берадиган қўрқмас ва довюрак ҳарбийларимиз қалбида жанговар руҳни ошириш, уларни ҳар қандай қийинчилик ва синовга чидамли ва матонатли этиб тарбиялаш бундан буён ҳам эътиборимиз марказида бўлади», — дея қайд этди президент.
***
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 13 январ куни Тайванда бўлиб ўтган президентлик сайловлари юзасидан берган баёнотида, Ўзбекистон томони Тайванда бўлиб ўтган сайловлар билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини таъкидлаган.
Кун сайтининг хабарқилишича Ўзбекистон ТИВ ўз баёнотида, «Ягона Хитой» тамойилини қатъий қўллаб-қувватлашимиз ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумати Хитойнинг ягона қонуний ҳукумати, Тайван эса Хитой ҳудудининг ажралмас қисми эканлигини яна бир бор маълум қиламиз» деб эълон қилган.
Ўзбекистон икки соҳил ўртасидаги муносабатларнинг тинч йўл билан ривожланишининг қатъий тарафдори ҳамда ХХР ҳукуматининг Хитойни бирлаштириш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши қўшимча қилинган.
Тайвандаги президентлик сайловида ҳукмрон Демократик тараққиёт партияси номзоди, амалдаги вице-президент Уилям Лай (Лай Синдэ) 40 фоиздан ортиқ овоз олган ҳолда ғалаба қозонди. У Хитойга иқтисодий қарамликни қисқартириш ва АҚШ билан яқинлашиш тарафдори ҳисобланади.
**
Ўзбекистонга 2023 йилда даволаниш мақсадида энг кўп ташриф буюрган давлатлар фуқаролари сони бўйича Тожикистон етакчилик қилмоқда – 43,2 минг нафар.
Кун сайтининг хабар қилишича, 2023 йилда жами 61,3 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган.
Ўзбекистонга 2023 йилда даволаниш мақсадида энг кўп ташриф буюрган давлатлар фуқаролари сони бўйича Тожикистон етакчилик қилмоқда – 43,2 минг нафар.
Ундан кейинги ўринлардан даволаниш мақсадида мос равишда 10,7 минг нафар ва 5,5 минг нафар фуқароси ташриф буюрган Қозоғистон ҳамда Қирғизистон жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
Россия – 1,1 минг нафар;
Туркманистон – 0,6 минг нафар;
бошқа давлатлар – 0,2 минг нафар.
***
Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.
ЎзА га таяниб Кун сайтининг хабар қилишича, 2024 йил 16 январ куни БАА Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик протоколи имзоланди.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.
Ҳукуматлараро ҳамкорлик протоколи Ўзбекистоннинг БААдаги фавқулодда ва мухтор элчиси А.Оққулов ва БАА ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Абдулла Белҳул томонидан имзоланди.
Ҳужжат расман 2024 йил 16 февралдан кучга киради.
Имзоланган ҳужжат Ўзбекистон фуқаролари учун виза расмийлаштирмасдан бориладиган мамлакатлар сонини 29 тага етказиб, Ўзбекистонни Global Passport Power рейтингида 71-ўринга кўтаради.
***
Шавкат Мирзиёев 16 январ куни Европа Иттифоқининг Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас бошчилигидаги делегацияси билан учрашди.
Ўзбекистон президенти ва Еврокомиссия делегацияси учрашувида, ЕИ билан кўп қиррали шерикликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Долзарб минтақавий масалалар, шу жумладан Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Кейинги йилларда ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.
Кун сайтининг хабар қилишича. ЕИ ва Марказий Осиё ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича қўшма «йўл харитаси» амалга оширилмоқда. «Марказий Осиё - ЕИ» биринчи саммитини Ўзбекистонда ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.
Январ ойи охирида Брюсселда икки минтақанинг транспорт-коммуникациявий ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик инвесторлар форуми бўлиб ўтади. Ўзбекистон ва ЕИ мамлакатлари ўртасидаги савдо жадал ўсиб бормоқда, ўтган йили унинг ҳажми 30 фоизга ошган. Европанинг етакчи компаниялари иштирокида юқори технологик тармоқларда йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.
***
Шавкат Мирзиёев 100 мингга яқин мамлакат фуқаросини уюшган ҳолда хорижий давлатларда ишга жойлаштириш учун ўқитишни ташкил этиш бўйича топшириқ берди.
Спутник сайтининг Ўзбекистон президенти матбуот котибига таняиб хабар қилишича, Шавкат Мирзиёев 2024 йилда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.
"Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги иш ўринларини яратиш ва аҳолини касбга ўқитиш борасидаги камчиликларни бартараф этиб, 100 минг ишчига касб-ҳунар ва тил ўргатиб, уюшган ҳолда чет эл корхоналарига ишга юбориш вазифаси қўйилди", - деб ёзади Ўзбекистон президенти матбуо котиби Шерзод Асалов ўзининг Telegram-каналида.
Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Европа, Осиёнинг ривожланган мамлакатлари билан жуда катта келишувлар доирасида 150 мингта ишчига буюртма берилган бўлса-да, бор-йўғи 9 минг ишчи юборилди.
Ҳозирда чет элда ишлаётган ватандошларимизнинг аксарияти оддий ва оғир, кам иш ҳақи тўланадиган меҳнат билан шуғулланмоқда.