Эрон Ислом Инқилобининг шаклланиши подкасти /1/
(last modified Thu, 01 Feb 2024 07:49:39 GMT )
феврал 01, 2024 12:49 Asia/Tashkent

Эрон Ислом Инқилобини кўп сабабларга кўра, 20 асринг энг ноёб ва ўзига хос инқилоби сифатида ҳисоблаш мумкин. Зероки бу инқилоб замонавий дунёда ва ҳозирги асрда юқолган маънавий ва маданий қадриятлар остида янги турмуш тарзини ваъда қилди ва адолат, эркинлик, хавфсизлик, мустақиллик каби ўзига хос қадриятларни ўзида мужассам этди.

Бироқ бу Инқилоб ва унинг томонларнии тўғри тушунтириш жуда аҳамиятлидир. Ушбу подкастда Эрон Ислом Инқилоби қандай шакллангани ва унинг бошқа инқилоблардан нимаси билан фарқланишини кўриб чиқамиз.

Аксарият эксперт ва мутахассисларига кўра, Эрон Ислом Инқилоби 20-асрда содир бўлган энг ажойиб, энг ноёб ва ўзига хос инқилоблардан бири бўлганлиги туфайли бу инқилоб ҳақида дунёда кўплаб илмий асарлар яратилди, аммо бу инқилоб Эрон ва Ғарбий Осиё минтақасида содир бўлганига қарамай,  унинг нима учун ва қандай содир бўлгани ҳақида ёзилган асарларнинг аксарияти Эрон ёки Ғарбий Осиё мамлакатларида, балки Ғарб мутафаккирлари ва мутахассислари томонидан нашр этилган.

Энг муҳим сабаби ҳам Ислом Инқилобининг нафақат Ғарб  мутафаккирлари ва мутахассислари, балки Ғарб мамлакатлариниг сиёсий таҳлилчилари  ва кузатувчилари ва давлат арбоблари учун ҳам кутилмаган ва номаълум бўлган хусусиятлари борлигидир. Энди Ислом  Инқилоби ғалабасига олиб келган сиёсий ўзгаришларнинг қайси хусусиятлари билан дунёнинг етакчи экспертлари ва тажрибали давлат арбоблари ҳам башорат қила олмаган? деган савол туғилиши табийдир.

Ислом Инқилоби ғалабасига олиб келган сиёсий ўзгаришларнинг хусусиятлари қандай эди деган саволга жавоб беришдан олдин дунёнинг етакчи сиёсатшунослари тажрибали давлат арбоблари унинг йўналишини башорат қила олмадиларми? деган саволга жавоб бериш тўғри келади.

Сиёсий экспертлар ва давлат арбобларининг Эронда Ислом Иниқилоби содир бўлишини таҳдид қилиш ва башорат қилишда қодир эмаслиги ҳақидаги даъвони исботлаш учун бу тарихий ҳақиқатни эслатиб ўтишнинг ўзи кифоя, яъни Эрон шоҳ Паҳлавий даврида АҚШнинг стратегик иттифоқчиси бўлгани ва АҚШнинг Теҳрондаги элчихонаси Эроннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,хавфсизлик ва ҳарбий масалалари бўйича энг батафсил ва энг аниқ маълумотларга эга бўлганига қарамай,  Ислом Инқилоби ғалабасига бир йилча қолганида Эрон халқининг шоҳ тузумига қарши инқилобий  кураши авж олган бир вазиятда, ўша пайтларда АҚШ президенти  Жеймс Эрл Картер Теҳронга сафари пайтида Яқин Шарқдаги нотинч минтақадаги барқарор орол деб атаганди.

Шу сабабдан кам одам аниқроғи ўша даврда ўн беш ой ўтмай, шоҳ тузуми ағдарилишига Эронда Ислом республикасига асосланган янги сиёсий тизим ҳукмронлик қилишига ҳеч ким ишонмасди.

Энди ушбу подкастмизнинг бошланиши ҳақидаги муҳим саволга қайтайлик. Ислом Инқилоби ғалабасига олиб келган сиёсий ўзгаришларнинг қандай хусусиятлари дунёнинг етакчи сиёсий таҳлилчилар ва тажрибали давлат арбоблари башорат қила олмаган? Бу саволга аниқ жавоб бериш қанча бошқа саволларга жавоб беришни талаб қилади.

Биринчидан, Эрон Ислом Иниқлобининг дунёдаги бошқа инқилоблардан фарқи нимада эди? Дунёдаги барча инқилобларни ўрганган ва таҳлил қилган турли мамлакатлардаги инқлобий ривожланиш жаараёнига етарлича ҳурмат билан қараган таҳлилчи ва тарихчилар воқеалар ривожланишини тушунишга Эроннинг келажакдаги воқеаларини башор қилишга қодир эмас-миди? 

Иккинчидан Эрон тарихи  1978 ва 1979 йллардаги воқеаларни тўғри изоҳлай олмаган. Эроннинг тарихий тараққиёт тажрибасига таяниб, Эрондаги сиёсий воқеалар ривожини прогноз қила олмаган тарихчи ва сиёсатшуносларга номаълум эдими? Уччинчидан Эрон халқи ва инқилобий етакичлари шоҳ тузумига қарши ўз қарашлари ва позицияларини расман ва ошкора эълон қилмаганмидики экспертлар унга таяниб халқ норозиликларининг чуқурлиги ва Эрондаги сиёсий ўзгаришлар йўналишини тушунтириш бера олишди?  

Қизиғи шудирки ҳар учала саволга ҳам ижобий жавоб берилган ва бошқа таъбир билан айтганда турли давлатларнинг сиёсий экспертлар ва давлат арбоблари жаҳондаги бошқа инқилобларнинг сабаб ва омиллари ҳамда шаклланиш жараёнидан хабардор бўлиб , Эрондаги воқеалардан хабардор бўлиб ҳатто тўлиқ зодагонликка ҳам эга эдилар ва улар инқилоб етакчиларининг позицияси ва халқ талабларини диққат билан кузатиб борадилар.

 

Шундай экан, нега шунча илмий ва тўғри маълумот ва таҳлилларга қарамай, Ислом Инқилоби ҳамманинг мутлақ куфрида ғалаба қозонди? Афтидан бу саволга жавоб бериш учун аввало Ислом Инқилобининг айрим ўзига хос жиҳатларини таъкидалаш тўғри келади. Айнан шу жиҳатлар сиёсий таҳлилчилар ва давлат арбоблариниг Эрондаги сиёсий ўзгаришларни тўғри тушунишларига тўсқинлик қилган ва инқилобга алоҳида ва ўзига хос хусусияларни ҳам берган.

Сиёсий экспертлар ва давлат арбобларининг Эрондаги инқлобий ўзгаришларни тушуна олмаслиги ва натижада Эронда Ислом Инқилобининг ғалабасини башорат қила олмаслигига сабаб бўлган биринчи жиҳат норозиликларнинг  ўзига хос ва диний хусусияти эди. Массалага ойдинлик киритиш учун икки нуқтани эслатиб ўтиш яхшироқдир.

Биринчидан янги даврда - XVI асрдан XVII асргача дунёнинг кўпгина мамлакатларида айниқса Ғарбий Европа жамиятларида дин инсон ҳаётининг сиёсий ва ижтимоий майдонидан сиқиб чиқарилди ва унинг инсон ҳаётига таъсири доираси одамларнинг шахсий ҳаёти ва шахсий турмуш била чегаранган.

Ўрта аср воқеалари ҳақида ҳаммамиз озми-кўпми биламиз, насронийлик дини ва черковнинг ҳукмронлиги, ғарблик инсоннинг ҳаётини қандай аянчли ва қоронғу ва қайғули вазият бошқаргани ва Ўрта асрлардаги маънавий ва сиёсий таназзулга жавобан маърифат даври диний ҳукмронлик ва черков ҳукмронлиги жуда чеклаб қўйгани ва дунёвийликнинг расман қабул қилиниши билан диннинг мавжудлигини сиёсий ва бошқарув майдонидан бутунлай ажратганини яхши биламиз.

Давомида эса дин ижтимоий майдонлардан аста -секин юқолиб, инсон ва Худо ўртасидаги маънавий муносабатларга айланиб борди. Шунингдек дунёвий тафаккур ҳукмрон бўлган ҳолларда дин нафақат сиёсий ва ижтимоий  майдондан, балки шахсий майдондан сиқиб чиқарилиб, инсон ҳаётидан бутунлай четда қодирилган. Бугунги кунда Ғарб   ҳаётида маънавият инқирози ёки маъно инқирози сарлавҳаси остида кўраётганимиз ҳам худди шу нуқтаи назар ва ёндашув маҳсулидир.

Ғарб мутафаккирлари ва давлат арбоблари бир хил дунёвийлик ва лоиклик/лоицицизм/ кўзойнаги билан динга ҳеч бўлмаганда сиёсий-ижтимоий соҳаларда ўрин ажратмаган, ваҳолангки Эрон исломий ҳаракатларида халқ сафарбарликларида инкор этиб бўлмайдиган нарса диний ва шиа мазҳаби мафкурасининг бирлаштирувчи роли эди.

Ғарб мамлакатлари мутафаккирлари 20-асрнинг сўнгги чорагида дин яна инсониятнинг сиёсий ва ижтимоий майдонларига қайтиб, зулм ва золимликка қарши намойишчиларни бирлаштира олишини ҳатто тасаввур қила олмасди .

 

1978 ва  1979 йилларда Эрон халқининг инқилобий ҳаракатида диннинг ўзига хос ўрни ва унинг дунёвий ва лоицицизм мактабидан тубдан фарқли ҳақида айтилган масалалар ва асосан тўғри лагерга яъни либерализм дунёсига қаратилган эди аммо бу ҳикоятнигн ҳақиқат айтилганлардан анча ташқаридадир.

Мавзунинг энг қизиқарли томони эса чап легар ёки марксизм билан боғлиқдир.  20-асрнинг иккинчи яримида айниқса "Совуқ уруш" даврида дунё икки блок- Шарқ ва Ғарб ўртасидаги мафкуравий, сиёсий ва ҳарбий қарама-қаршиилк майдонига айланди. Деколонизация ва империализмга қарши инқилоб номи остида дунёнинг кўп жойларда содир бўлган воқеалар сўлчи мафкурадан илҳомланган. Бошқа таъбир билан пайтда, 20-асрда дунёда содир бўлган кўплаб инқилобларнинг 1917-йилдаги рус инқилобидан 1949-йилдаги Хитой инқилобигача ва 20-асрнинг иккинчи яримидаги бошқа кўплаб инқилобларнинг асосчиси чап ва маркситик зиёлилар ташкил этилди. Бу мактабда дин нафақат мазлумларни золим ва эксплуататорларга қарши огоҳлик ва рағбатлантириш ролини ўйнаган балки унинг ўзи ҳам омманинг афюни сифатида ҳисобланган. Яъни дин ҳукмрон табақа қўлида халқни рағбатлантириш ва эксплуатация қилиш қуроли сифатида бўлган ва шу сабабли у қаттиқ қораланган. Сўлчи нуқтаи назарига асосан, дин мазлум одамлар учун тинчлантирувчи функцияга эга эди. Шу туфайли бу ёндашувда инқилоб тушунчаси дин билан тубдан зиддиятли эди. Бундай фикрларниг табиий натижаси эса жамиятда ҳам ким диндор ва иймонлироқ бўлса зулмга кўпроқ мойил ва ҳукмрон синфга нисбатан пассивроқ бўлади деган ақидадан иборатдир.

Шу сабабдан марксистлар инқилобчи бўлиш учун диндорликни бир четга суриб қўйиши керак ва мазлумларга инқилоб йўлини кўрсатиш жамиятда ижтимоий адолат ўрнатиш учун коммнистик мафкурасига паноҳ топиш зарур дейишарди. Бундай таҳлилга асосан, одамларнинг диндорлиги ҳеч қандай шартда ҳам озодлик ва зулмга қарши инқилобюга олиб келолмайди. Шунинг учун Эрондаги инқилобий ўзгаришларни таҳлил қилишда сўлчи лагер назариётчилари ва давлат арбоблари ўртасидаги фикрий чалкашлик либерал лагерникига қараганда анча ва асосийроқ эди.  Улар нафақат диний тусга эга бўлгани Эроннинг сиёсий ва инқилобий воқеаларни таҳлил қилиш қудратига эга эмас балки довдираб қолган эдилар. Эрондаги воқеалар уларнинг фкирига тескари йўналишда кетмоқда. Ғарб мамлакатлари сиёсий экспертлари ва давлат арбоюларининг Эрондаги ислом инқилобига қаратилган воқеалардан ночор қолишларида таъсирли бўлган яна бир нуқта бу воқеаларга руҳонийларнинг етакчилик қилишлари эди.

Албатта Ғарб жамиятларида дунёвий тафаккур ҳукмронлиги ва коммунизм мактабининг сиёсий жараёнларидаги диннинг ўрнига салбий муносабати сабабли экспертлар ва давлат арбоблари Эрон инқилобий ривожланишнинг диний ва мазҳабий макфкурасини аниқ изоҳлай олмадилар, аммо Эроннинг ўтган асрдаги ривожланиш тарихига назар ташлаш уларга бу масалани тушунишига ёрдам беради, зероки 19-20 асрларда руҳонийлар жамиятдаги ўзгаришларнинг фаол гуруҳларидан бири бўлган аммо бу борадаги муҳим жиҳати унигг Эрон тарихидаги руҳонийлар ва ҳукумат ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама тушуна олмагани эди.

Тарихий воқеалар эса шундан далолат берадики,  XV асрдан бошлаб монархия ва руҳонийлар ўртасида ҳар доим зиддиятлар мавжуд бўлганига қарамай, умумий баҳода Эронда руҳонийларнинг салмоқли қисми ҳеч қачон сиёсий ва бошқарув ҳокимиятга даъво қилмаган ва ўз зиммасига олган энг катта роли ҳукумат ишларини ўз зиммасига олиш эмас балки ҳукмдорларнинг бошқарув усулларини назорат қилиш эди. Гарчи бу иш руҳонийларнинг шоҳни қўллаб-қувватлаши билан тугамаса ҳам кўп ҳолларда руҳонийлар монархияни қўллаб-қувватлаган.

Бошқа таъбир билан айтанда руҳонийларнинг аксарияти Эронда камида 5 аср давомида яъни Сафавийлар ҳукмронлиги давридан то иккинчи Паҳлавий давригача ҳукумат билан назорат ва танқидий муносабатларни сақлаб қолган ҳолда фуқаролик жамиятнинг муҳим қисми ва халқ орасида доимо монархия тарафдори бўлган. 1970-йилларнинг ўрталарида Эронда ҳеч бўлмаганда Эрон инқилобий ҳаракатининг сўнгги йилларида содир бўлган воқеа бу ёндашувда катта бурилиш ясаганини кўрсатди.

 Олдинги уламолардан фарқли улароқ, Имом Хумайний /р.а/ монархияни ноқонуний сифатида эълон қилиб қироллик тузумини бузиб, унинг ўрнига республика тузумини ўрнатишни талаб қилди. Уша буюк воқеа бўлиб уни англаш Эрнода дин ва давлат муносабатларини, ислом, шиалик бир томондан инқилоб раҳбари сифатида Имом Хумайний шахсни батафсил тушунишни тўғри ва чуқур тушунишни тақозо этади. Дин ва давлат ўртасидаги муносабатлардаги ана шундай парадигматик ўзгариш билан Имом Хумайний  Эронда 2500 йиллик тарихга эга бўлган монархияга амалда барҳам берди. Ислом мутафаккирлари илҳомланган ва замон талабига мос равишда демократияга асосланган янги тизим ўрнатилди.

Ғарбдаги сиёсий экспертлар ва давлат арбобларининг Эрондаги инқилобий ўзгаришларга ночорлигининг сабабаридан бири шубҳасиз шу нуқтадир. Улар Эроннинг сиёсий ва ижтимоий ривожланишдаги руҳонийларнинг ролидан бехабар эдилар ва улар ҳеч қачон бу дин, хусусан шиа мазҳабидаги ислом дини Эрондаги Ислом Инқилоби йўналишини ўз қўлига олади деб ўйламанган эдилар.

Кейинги дастурда эса биз сизлар билан бу ҳақда кўпроқ гаплашамиз ва 1979 йилги Эрон Ислом  Инқилобининг дунёдаги бошқа инқилоблар билан солиштирганда бошқа кўзга кўринган ва диққатга сазовор жиҳатларини кўриб чиқамиз.