Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Sat, 10 Feb 2024 12:25:53 GMT )
феврал 10, 2024 17:25 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 4-11 январь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Абдулла Арипов Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида нутқ сўзлади

 

  • Ўтган йилда Ўзбекистон дунёда иккинчи энг кўп олтин сотган мамлакатга айланди

 

  • Кучли шамол оқибатида 130 минг ўзбекистонлик электрсиз қолди

 

  • Ўзбекистон ва Афғонистон Балх вилоятида иккита темир йўл бекатини ишга туширмоқчи

 

  • Тошкентда Ўзбекистон ва Белорусь ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди

 

  • Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенконинг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди

 

  • Ўзбекистон сенаторлар ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва АҚШ Конгресси вакиллари мулоқот қилдилар

 

  • Тошкентда Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 45 -йиллиги нишонлади

 

 

***

Ўзбекистон Бош вазири Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида  сўзлаган нутқида, Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро ташувларни соддалаштиришга интилмоқда деб айтди.

 Абдулла Арипов 3 февраль куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Евросиё ҳукуматлараро кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида нутқ сўзлади.

Ўзбекистон ҳукумати раҳбари мамлакатда Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) бозорларига икки томонлама киришни соддалаштириш бўйича тайёргарлик ишлари якунланганини маълум қилди.

«Биз миллий техник регламентларни ЕОИИ стандартларига мувофиқлаштириш бўйича тайёргарлик ишларини тўлиқ якунладик. Сертификатлаш натижаларини ўзаро тан олиш тўғрисида шартнома тузилишини товарларнинг бозорларимизга ўзаро киришини соддалаштириш йўлидаги мантиқий якун, деб биламиз. Биз ЕОИИ кўмагида ушбу қўшма ҳужжатни қабул қилишда иттифоқнинг барча давлатларининг қўллаб-қувватлашига ишонамиз», — деди Абдулла Арипов.

Бош вазир таъкидлашича, Ўзбекистоннинг кузатувчи сифатида иштирок этиши товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва ЕОИИ давлатлари билан савдо алоқаларини эркинлаштиришга ёрдам бериши керак. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 33 фоиз кўпроққа ошиб, 17 миллиард долларни ташкил этди.

Ўзбекистон бош вазири, амалдаги эркин савдо режимига мувофиқ, Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатларига нисбатан савдо чекловларини қўлламайди деб қўшимч қилди.

«Биз тариф ва тарифсиз тўсиқларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш тарафдоримиз, чунки мамлакатларимиз ўртасида олиб ўтиладиган товарларни тартибга солиш паритет хусусиятга эга бўлиши керак», — дея қўшимча қилди ҳукумат раҳбари.

Арипов, шунингдек, Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатлари билан саноат ҳамкорлигини давом эттириш ниятида эканини маълум қилди.

**

Олтин

 

Ўтган йилиякуни бўйича Ўзбекистон дунёда иккинчи энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди.

Олтин бўйича соф савдо 25 тоннадан ортиқни ташкил этиб, биринчиликни эгаллаган Қозоғистондан икки баробар кам кўрсаткични қайд этди. Шунингдек, мамлакат декабрь ойида 9 тонна олтин харид қилди.

 Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) га таяниб Газета сайтининг хабар қилишича,  Ўзбекистоннинг олтин бўйича соф савдоси 25 тоннадан ортиқни ташкил этиб, мамлакат биринчиликни эгаллаган Қозоғистондан икки баробар кам кўрсаткични қайд этган.

2023 йилда Хитой қарийб 230 тонна билан қимматбаҳо металлнинг асосий харидорига айланди. Ундан кейинги ўринларни сезиларли фарқ билан Польша, Сингапур, Ливия ва Чехия эгаллаган.

Ўтган йили Декабрь ойида жаҳон марказий банкларининг олтин-валюта захиралари 28 тоннага кўпайди, бу қимматбаҳо металларни сотиб олиш тренди давом этаётганини англатади. Олтиннинг асосий харидори 18 тонна билан Туркия бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларда эса 9 тонна олтин билан Ўзбекистон ва Хитой қайд этилди.

2023 йилнинг сўнгги ойида энг йирик олтин сотувчилари Қозоғистон (10 тн) ва Қирғизистон (2 тн) бўлди.

**

Ўзбекистоннинг Самарқанд ва Жиззах вилоятларида юз берган кучли шамол оқибатида 130 мингдан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолди

7 февраль тонгида Самарқанд ва Жиззах вилоятларида юз берган кучли шамол баъзи бир электр қурилмаларида носозликларга сабаб бўлди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлигига таяниб, Газета сайтининг хабар қилишича, табиий офат сабабли Самарқанд вилоятида 457 МВт (114 минг 250 та истеъмолчи), Жиззах вилоятида эса 64 МВт (16 мингта истеъмолчи) қувват билан электр таъминотида вақтинчалик қисқа муддатли узилишлар бўлди.

Хабарга кўра, Ҳозирги вақтда махсус бригадалар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Носозликлар қисқа вақт ичида босқичма-босқич бартараф қилиниб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Қарши туманида ҳам шамол Насаф кўчасидаги тунги безак учун ўрнатилган қурилмани ерга қулатиб юборганди. Шунингдек, чўл ҳудудларига туташ Ғузор туманида ҳам чанг тўзонлари акс этган видео тарқалди.

**

Ўзбекистон ва Толибон

 

Афғонистоннинг Балх провинциясида "Наибобод" ва Port 5 бекатларининг ишга туширилиши масаласи Афғонистон ва Ўзбекистон темир йўл идоралари раҳбарлари томонидан онлайн форматда муҳокама қилинган.

"Толибон" темир йўл бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Бахт ар-Раҳмон Шарофат ва "Ўзбекистон темир йўллари" бошқаруви раиси Зуфар Нарзуллаев учрашувни масофавий форматда ўтказишган. Ўзбекистон ва Толибон ҳукумати темир йўллари рамийлари  бу масофавий суҳбатда Афғонистон шимолидаги энг йирик иқтисодий марказлардан бири бўлган Балх провинциясида "Наибобод" ва Port 5 темир йўл бекатларини ишга туширишни муҳокама қилишган.

Батафсил сайтининг хабар қилишича. Ўзбекистондан Балх провинциясига 80 нафар техник ходимдан иборат делегациянинг бориши кутилмоқда, уларга туристик визалар ва қўриқчилар берилади.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон ва Афғонистон темир йўл идоралари маъмуриятлари Хайратон – Наибобод – Мозори-Шариф темир йўлини реконструкйия қилишга келишиб олган эди.

**

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Беларусь ташқи ишлар вазири Сергей Олейник музокара ўтказдилар.

Ўзбекистон ва Белорусь ТИВ раҳарлари икки томонлама ва кўп томонлама кун тартибидаги кенг кўламли масалаларни муҳокама қилишди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ва Белорусь ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, саноат кооперацияси лойиҳаларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.

“Суҳбатдошлар 7 февраль куни Тошкентда бўлиб ўтадиган Беларусь ва Ўзбекистон минтақаларининг 2-форуми икки мамлакат ҳудудлари ўртасида иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйишга муҳим ҳисса қўшишига ишонч билдирди”, — дейилади хабарда.

Форумда Беларусь минтақалари ва ишбилармон доираларининг 150 дан ортиқ вакиллари иштирок этади.

Вазирлар таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва туризм соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликнинг юқори даражасини таъкидлашди. Жаҳон миқёсидаги, шунингдек, Евроосиё минтақасидаги вазият юзасидан фикр алмашишди.

Ташқи ишлар идоралари раҳбарлари БМТ, МДҲ ва ШҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларига батафсил тўхталиб ўтишди.

Томонлар халқаро платформаларда мулоқот ўрнатишга ёндашувлар ўхшашлигини таъкидлашди ва янада адолатли дунё тартибини ўрнатишга ўзаро интилишларини тасдиқлашди.

**

Мирзиёев ва Лукашенко

 

Шавкат Мирзиёев ва  Александр Лукашенко тор доирада ҳамда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказишди.

Ўзбекистон президенти  Тошкент ва Минск ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар янада юқори босқичга кўтарилганини алоҳида қайд этди. Ҳукумат раҳбарлари, парламентлар, вазирлик ва ҳудудлар даражасидаги фаол алоқаларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Мирзиёев ва Лукашенко халқаро тузилмалар, шу жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, МДҲ, ШҲТ доирасидаги сиёсий мулоқот ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттиришга аҳдлашиб олишди.

Ўзбекистон ва Белорус ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ижобий суръати мамнуният билан қайд этилди.

Ўтган йил якунларига кўра товар айирбошлаш ҳажми 15 фоизга ошди. Ҳукуматлар олдига ушбу кўрсаткични яқин йилларда 1 миллиард доллардан зиёдга етказиш вазифаси қўйилди. Шу мақсадда қўшма ташқи савдо компаниясини ташкил этиш, экспорт-импорт етказиб беришни қўллаб-қувватлаш механизмлари ва маҳсулотларни сертификатлаштириш электрон тизимини жорий қилиш бўйича келишувга эришилди.

“Учрашувлар якунида қабул қилинган қарорлар ва имзоланган келишувларни амалга ошириш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни тайёрлаш ва қабул қилиш бўйича келишувга эришилди”, — дейилади Спутник хабарида.

Ўзбекистон ва Белорус президентлари музокаралар якунлари бўйича турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга оид икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланди.

Асосий ҳужжатлардан бири 2024-2025 йилларга мўлжалланган мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар режаси (йўл харитаси) бўлди. Ҳужжатни Беларусь бош вазири ўринбосари Леонид Заяц ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хожаев имзолади.

Икки мамлакат ўртасида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштиришнинг электрон тизимларидан фойдаланиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

Рақобатни ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

Интеллектуал мулк соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги протокол;

Илмий-ишлаб чиқариш кооперацияси тўғрисидаги битим;

2024-2026 йилларга мўлжалланган қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитаси;

2024-2026 йилларга мўлжалланган қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитаси;

Ўсимликлар карантини соҳасида ахборот тизимларини интеграциялашуви соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма тадбирлар режаси.

Минск ва Тошкент ўртасида қардош шаҳарлар алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантириш бўйича шартнома.

**

Ўзбекистон сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Р.Алимов бошчилигидаги Ўзбекистон Олий Мажлиси делегацияси АҚШга сафар қилди.

Делегациянинг ташрифи АҚШ Конгресс кутубхонаси қошидаги парламент дипломатиясини ривожлантиришга ихтисослашган “Очиқ дунё” етакчилик маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.

senat.uz сайтига кўра Ўзбекистон сенаторлар ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари АҚШ Конгрессида америкалик ҳамкасблари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди, шунингдек, Вайоминг штатига ташриф буюриб, маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти билан танишди.

Ўзбекистон ва АҚШ расмийлари суҳбати  давомида АҚШ томонига Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, қонун устуворлигини, давлат бошқаруви шаффофлигини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтларини янада  ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, хусусий мулк ва хорижий инвесторларни ҳимоя қилиш, шунингдек, иқтисодиётни либераллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Конгресс аъзолари T.Келли, В. Гонсалес ва K.Mиллер билан бўлиб ўтган мулоқотда икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳамда “Ўзбекистон бўйича Кокус” доирасидаги ўзаро ҳамкорлик, жумладан, парламентлараро алоқаларни янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг бошқа қўмиталари аъзоларини Кокус фаолиятига жалб этиш каби масалаларга эътибор қаратилди.

Шу билан бирга томонлар ихтисослашган қўмиталар ва икки мамлакат парламентлари палаталари девонлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш орқали ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар.

**

Тошкентда  Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 45-йиллигига бағишланган тантанали маросим

 

Тошкентда Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг 45-йиллигига бағишланган тантанали маросим ўтказилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов махсус меҳмон сифатида, Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев ,бу мамлакат энергетика ва спорт вазирлаи ўринбосарлари ҳамди турли муассасалар мутасаддилари бошлиқлари ва бошқа давлатлар элчилари ва резидент дипломатлари, таълим , ОАВ ходимлари ва тадбиркрлар ва  компаниялар раислари Исломий Инқилоб ғалабаси маросимда қатнашдилар.

Эроннинг Тошкентдаги элчихонасида Ислом Инқилоби ғалабаси маросими

Эрон Ислом республикасининг Ўзбекистондаги элчиси, Муҳаммадали Искандарий ҳам ўз нутқида  Эроннинг сиёсий, маданий, фан-техника, саноат , иқтисодий ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида юксак мавқеини таъкидлади.

Эрон элчиси ўз сўзларида Эрон Ислом республикасига нисбатан айрим томонларнинг  адовати илдизи эса Эрон халқининг мустақиллиги  ва адолати хусусан  мазлум Фаластин халқмни қўллаб- -қувватлаши учундир деб  қўшимча қилди.

Эроннинг Тошкентдаги элчихонасида Ислом Инқилоби ғалабаси маросими

Искандарий нутқининг бошқа қисмида Эрон Ислом республикаси тарақиётини қораловчиларга жавоб сифатида  ҳам илм-фан ва технолоигяни ривожлантиришни, ўзини-ўзи таъминлаш ва таълим ва университет инфратузилмаларини мустаҳкамлаш, Эроннинг олижаноб халқи фаровонлигини таъминлаш борасида саъй ҳаракатларни икки баробар ошириш эканлигини маълум қилди.