Эроннинг раҳбарлик қошидаги экспертларни сайлаш учун ташвиқотлар бошланди
14 февраль куни Эрон Ислом республикаси Раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашининг 6 мажлиси ташвиқоти бошланди.
Эрон Раҳбарилк қошидаги экспертлар кенгашининг бу сайловларнинг навбатдаги босқичида, 144 нафар малакали номзодига ўз режалари ва қарашларини эълон қилиш учун 15 кун муҳлат берилган. Раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашига сайловнинг ушбу даврида ёши камида 40 ёш ва семинариянинг 4 даражасига эга бўлиши керак. Рўйхатга олиш бошида 510 киши ушбу кенгашга сайлаши учун рўйхатдан ўтган ва Эрон конституцияси ҳимоячилари кенгаши 144 кишининг малакасини тасдиқлаган.
Эрон Ислмо республикаси раҳбарлик қошидаги экпертлар кенгашининг 6 сайловлари ва Эрон парламентининг сайлволарининг 12 давраси 1 март куни бир вақтнинг ўзида Эрон бўйлаб 90 минг сайлов округида ўтказилади. Эрон Ички ишлар вазирилиги сайлов штаби баёнотига асосан, Эрон парламенти сайловининг 12 муддатида 15 мингга яқин малакали номзодини ташвиқоти 3-март кунидан бошланади ва 7 кун давом этади. Эрон парламентадиги ҳар бир ўрин учун 50 номзод кураш оли боради.
Эрон парламенти ва раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгаши билан танишиш
Эрон Исломий кенгаши ё парламенти Эронда қонун чиқарувчи ҳокмиятниг икки устунидан биридир. Аслида Эрон парламенти конституцияси ҳимоячилари кенгашисиз ҳуқуқий мақомга эга эмас ва фақат қарори конституция ҳимоячилари кенгаши томонидан тасдиқланач ижро этувчи ва суд ҳокимиятига амалга ошириш учун юборилади.
Эрон парламенти 290 аъзодан иборат бўлиб ҳар бир вилоят вакилари сони вилоят аҳолиисга қара ўзгаради. Эрон Констутитиясининг 62-моддасига асосан, Эрон парламенти вакиллари малака оширганидан кейин, бевосита халқ томондан сайланади ва уларнинг ваколат муддати 4 йилни ташкил этади. Парламентида зардуштийлар ва калимийлар /яҳудий дини/ биттадан ошурий ва калдоний насронийлар биргаликда биттадан, жануб ва шимолдаги арман насроинйлари эса биттаадан вакил сайлайдилар.
Эрон Ислом республикасининг барча вилоятларида 88 ўринга эга бўлган экспертлар кенгаши ёки етакчи экспертлар кенгаши вакиллар бутун мамлакат бўйлаб 8 йил муддатга умумхалқ овоз бериш йўли билан сайланади. Овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фақиҳлардан иборат ва бу маслаҳат кенгаши Эрн Конституциясинингг 107-моддасига асосан Эрон раҳбарини тайинлаш, лавозимидан озод этиш ва назорат қилиш билан шуғулланади.
Сайловларнинг ушбу даври хусусиятлари
Эрон сайлов штабининг эълонига биноан, бу даврда рўй бераётган янгиликлардан бири -овоз бериш бўйича тариф варақаларининг унификация қилинишидир.
Сайловчиларга тариф варағи берилади унинг бир қисмида экспертлар номзодларини, иккинчи қисмида эса Эрон парламенти номзодлари исм-шарифлари ёзилади ва улар иккита қисмни ажратиб уларни иккита алоҳида қуттига қўйишади.
Бундан ташқари Эрон конституцияси ҳимоячилари кенгашининг розилиги ва Эрон сайлов штабининг эълон қилиниши билан бу даврда Рашт ва Хаммом, Қум, Малоир ва Ободон сайлов округларида Шўро кенгаши ва етакчи экспертлар сайлови тўлиқ электрон шаклида бўлиб ўтади. Эрон халқи 1 март яна бир марта ўз ғоялари ва Эрон Ислом Инқилоби муваффақияларига эришиш учну Эрон парламенти ва Раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашига тўғри номзодларни сайлаб мамлакат ривожланиши ва тараққиётига самарали рол ўйнаш учун яна бир бор сайлов окруларига боришади.
Эрон Ислом республикаси хақлининг ўтган барча сайлов давраларида сиёсий иштироки унинг масъулиятини, ҳар қандай вазиятда ҳам ўз фуқаролик ҳуқуқларидан хабардорлигини кўрсатади. Эрондаги мавжуд вазят ва душманларнинг халқ билан режим ўртасида тафовут яратишга қаратилган ҳаракатлари эса душманларнинг фитналарини барбод қилиш билан бирга халқнинг Исломий Инқилоби қадриятлари ва ютуқларини ҳимоя қилиш истагини яна бир бор намоён бўлиши учун кўпроқ одамлар қатнашишини тақозо этади.
Кўриниб турибтики, халқнинг сайловда фаол иштирок этиши, кенгроқ қатнашиши тизим пойдеворини мустаҳкамлабгина қолмай, душманларнинг ҳафсаласи пир бўлишига ҳам сабаб бўлмоқда. Бундан келиб чиққан ҳолда Эрон ҳукумати , айниқса Ислом Инқилоби олий раҳбари ҳамиша халқнинг сайловларда кенг қатнашишни бурчи деб таъкиадла келганлар.