март 17, 2024 22:39 Asia/Tashkent
  • ҲАМОС Ғазода ўт очишни тўхтатиш билан боғлиқ ўз талаблари ва режаларини таъкидламоқда
    ҲАМОС Ғазода ўт очишни тўхтатиш билан боғлиқ ўз талаблари ва режаларини таъкидламоқда

ҲАМОС ҳаракати Ғазо бўлгасида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги ўзининг талаби ва режаларига урғу берди.

Фаластин исломий қаршилик ҳаракати  -ҲАМОС етакчиларидан бири бўлмиш Усома Ҳамдон  ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар чоғида ҲАМОС жанговра ҳаракталарни тўхтатиш, қочқинларни қайтариш, ёрдам кўрсатиш ва Ғазони қайта қуриш ишларини бошланишини  талаб қилганини маълум қилди.

ҲАМОС ҳаракатининг ушбу етакчиси ўз сўзларида яқинда бу ҳаракатнинг ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифи тўлиқ реалдирки душман уни рад эта олмайди.Мазкур режада маҳбуслар масаласи ва босқинчи сионистик режимнинг Ғазодан олиб чиқилиши ҳақида аниқ маъулмотларни тақдим этдик де изоҳлади.

 ҲАМОС ҳаракатининг ушбу етакчиси шунингдек бу ҳаракатнинг Ғазо секторига қарши урушда бу режим тарафдори сифатида  бўлган АҚШ ва сионистик режим  жавобини кутаётганини таъкидлаб, биз сиоинсти кредим вазирлар маҳкамаси  ичида зиддият ва ихтилофларга гувоҳ бўлмоқдамиз деб айтди.

Усома Ҳамдон сўзларининг бошқа қисмида воситачилар билан бўлган барча алоқлааримизда Ғазо бўлгасига қарши уруш ва тажовузнинг давом этишининг олидини олишда туриб олдик деб  қўшимча қилди.

Сўнги кунлар давомида,  Миср ва Қатар мамлакатларнинг воситачилигида Қоҳира шаҳрида Ғазо сектори бўйича ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди, аммо сионистик режим ва АҚШнинг қарши чиқиши ва узилишлари сабабли музокара якунига етмади. Фаластин қаршилик гуруҳларининг ўт очишни тўхтатиш режаси ва талаблари жуда аниқ бўлиб унинг энг муҳим қисми сионисти крежим армиясининг ҳарбий ҳужумларини тўхтатиш ва Ғазо бўлгасидан чекинишидир. ҲАМОС ҳаракати расмийлари  ҳам асирларни алмашиш фақат Ғазога қарши ҳарбий тажовузлар тўлиқ тўхтатилганда мумкин бўлади деган талабларини илгари сурмоқда.

Фаластин Исломий қаршилик  ҳаракати -ҲАМОСнинг бошқа етакчиси Маҳмуд Мардовий ҳам бундан олдин Исроил режими билан ҳар қандай келишувнинг 5 та асосий шарти борлигини таъкидлаганди. У сўзлаган нутқида 5 та асосий шарт ўт очишни тўхтатиш, Ғазо секторидан чиқиб кетиш, қочқинларни  қайтариш, блокадани олиб ташлаш, фуқаролрага ёрдам бериш ва асирларни шараф билан алмаштиришни ўз ичига олади деб эълон қилганди.

Қочқинларни қайтариш масаласи ҳам ҲАМОС ҳаракати уни амалга оширишда туриб олган асосий масалалардан бири бўлиб шу асосда Ғазо бўлгасидаги  барча қочқинларнинг қайтишига қўйилган барча чекловлар олиб ташланиши тўғри келади.  Бир неча босқичда режалаштирилган маҳбуслар алмашинуви ҲАМОС ҳаракатининг сулҳ бўйича музокаралардаги талабларидан бири бўлди.   Сўнгги ойларда ва "Ал Ақсо тўфони" амалиёти бошлангач 2023 йил 7 октябрдан бери Ғазо бўлгасида содир бўлган ўзгаришлар сионистик режимнинг БМТ қарорлари ва резолюцияларига амал қилаётганини яна бир бор кўрсатди.

Ғазо сектори

 

Исроил режими армияси ҳимоясиз ва мазлум Фаластин халқига ҳужумларни кучайтирди ва шифохоналар, мактаблар ва иқтисодий инфратузмаларни ҳам нишонга олмоқда. Шундай бир вазият эса Фаластин қаршилик гуруҳлари тик туриб сиоинстик режимни чекинишига мажбурлаш орқали сезиларли мукваффақиятларга эришмоқда.

Исроил режими армиясининг мағлубияти ва муваффақиятсизликларининг давом этиши ҳамда урушнинг давом этиши туфайли босиб олинган ҳудудларда норозилик  пайдо бўлиши билан бу режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу  ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар жараёнига кирди.

Минтақадаги вазият ва Ғазо бўлгасидаги ўзгаришларга асосан АҚШнинг дастаклари билан сионистик  режим ўт оичшни тўхтатиш бўйича музокараларни суиистеъмол қилишга интилмоқда аммо Фаластин гуруҳлари вазиятни билган ҳолда ўз мақсадларига эришишга ҳаракат қилмоқда ва улар сулҳни амалга оширишнинг асосий шартини Фаластин ва Ғазо халқларининг қонуний талабларини бажариш деб билишади.

Исроил режими сўнгги йиллар ичида БМТнинг ҳеч бир қарори ва келишувига амал қилмади ва бундай тарих ва ўтмиш ҲАМОС ва бошқа фаластинлик қаршилик гуруҳларини ўт очишни тўхтатиш келишуивни амалга ошириш бўйича ўз мақсадларини режалаштиришга ва уни амалга ошириш учун бошқа томондан кафолат сўрашига олибкелди.

АҚШ расимйларининг алдови ва Фаластин ерларини тортиб олиш фитнасини амалга ошириш ҲАМОСни босқинчи сионистик  режим жангариларини Ғазодан олиб чиқб кетилишини ва ўт очишни тўхтатиш музокараларида бу минтақа халқига қарши ҳужумларини тўхтатишга жиддий урғу беришга мажюур қилган  масаларадандир.

Ёрлиқ