Тожикистон фуқароларини Туркияга визасиз бориш тартибини бекор қилингани ва унинг оқибатлари
Анқара ҳукумати мислсиз ҳаракатида тожикистонликларга нисбатан визасиз режимини бекор қилди.
Туркия ҳукуматининг ушбу қарори бу мамлакат ТИВ раҳбарини феврал ойида Душанбе шаҳрига ташрифида, Тожикистон ҳукумати билан қўшма бир ҳужжатни имзолагани билан бир пайтга тўғри келмоқда.
Аввалроқ ИШИД террорчи гуруҳи Туркиянинг турли ҳудудлари айниқса, Истанбул шаҳрида бир нечта терактни амалга оширганди.
Туркия давлат расмийлари ҳам хорижий сайёҳларни жалб этиш мақсадида кўп мамлакатлар билан виза режимини бекор қилган.
Шу асосда, Туркия ОАВлари ҳам 140 нафардан ортиқ инсонларни қурбон бўлишига сабаб бўлган Москва шаҳридаги Крокус сити мажмуасидаги теракт ортидан Туркия Тожикистон фуқароларига визасиз бу мамлакатга сафар қилиш режимини бекор қилганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, ИШИД террорчи такфирий гуруҳини Москва чеккасидаги Крокус Сити комлексидаги терактда тожикистонлик жангарларидан фойдалангани аниқланди.
Асли тожикистонлик бўлган террорчилар Туркия ҳудудидан Россияга кириб келанлари ҳам маълум бўлган.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған имзо чеккан ОАВларда нашр қилинган бу қарор асосида, бундан кейин Тожикистон фуқаролари Туркияга визасиз сафар қилишлари мумкин эмас.
Бу қарор ҳам Туркиянинг хорижий фуқаролари ҳамда халқаро ҳимоятлар бўйича 64 58 қонунининг 18 моддаси асосида чиқарилгани ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған имзоси билан расман эълон этилган ва бунга кўра Тожикистон фуқаролари 6 апрелдан кейин Турияга визасиз сафар қила олишмайди.
ИШИД тероорчи гуруҳининг тожикистонлик аъзоларининг аксарияти Россияда меҳнат муҳожирлари сифатида ишлаб келгани айтилади.
Тожикистон ҳукумати ҳам, ИШИД террорчи гуруҳи сўнгги йилларда, яъни -2014-2016 йилларда аксарияти Россияда ишлаётган бу мамлакатнинг 2 мингдан ортиқ фуқароларини ўзига жалб қилгани ва аъзоликка олганини таъкидламоқда..
Хабарларга кўра, ИШИД террорчи гуруҳининг бу аъзолари эса Туркияга визасиз режимидан фойдаланиб бу мамлакатга бориб ўз режаларини ИШИД террорчи гуруҳи билан мувофиқлаштирган.
ИШИДД такфирчи-террорчи гуруҳи аъзоларининг минтақа давлатларига олиб бораётган амалиётлари ва жиноятлари масаласи сўнгги бир неча йил ичида янада кучайган.
ИШИД террорчи гуруҳи сўнгги бир неча йил ичида Эрон, Россия ва Туркияда бир қанча қўрқоқ террорчилик амалиётларни амалга оширди.
Бундай вазиятнинг давом этиши минтақа давлатларини минтақада фаол бўлиб қолган террорчи гуруҳига қарши курашда ҳамкорликка жалб этмоқда.
Эрон Ислом республикаси, Россия ва Туркия мамлакталари ўтган йилларда бир неча бор терорчилик ҳаракати таҳдидга учраган мамлакатлардир.
Ҳозиргача қўрқоқ террорчилик амалиётлар пайтида 3 давлатнинг кўп сонли фуқаролари ҳам қурбон бўлган.
Шундай бир вазиятда минтақадаги 3 йирик давлатнинг биргаликдаги ҳамкорлиги кўп жиҳатдан аксилинсоний ҳаракатлар ва хавфли оқимларнинг олдини олиши аниқ. Шунингдек ҳар уч мамлакат Тожикистон ҳукумати билан қўшма ҳамкорлик ҳужжатларни имзолашган.
Ҳаққатан ҳам Тожикистон ҳукумати амалдорлари ҳар қандай қарор минтақа давлатларининг манфаатлари ва ҳамкорлиги учун қабул қилинишини билиши тўғри келади.
Тожикистонда диний маълумотлар камчилиги ва ҳатто йўқлиги сабабли алданганлар ИШИД каби террорчилик гуруҳларга қўшилиб кетиши жараёни тобора ортмоқда.
Бу мамлакат ҳукуматининг сўнггги бир неча йилдаги сиёсати террорчилик фаолиятларга қарши курашда унчалик самарали бўлмаганликка ўхшайди.
Шу боис Душанбе ҳукумати диний ишлар соҳасида катта тажриба тўплаган Эрон каби давлатлардан ёрдам олиши мумкин.
Бугуги вазятнингг адвом этиши тожикитснил ларнинг минатқани мустақил адвлталарга кўчиб ўтишўида муаммолар туғдириши шубҳасиз. Бундан олдин Эрон ҳам Тожикистон фуқаролари учун виза тартибини бекор қилган эди, аммо террочилик амалиётлар давом этар экан, Туркия ппрезидентининг яқинда қабул қилган қарори каби қарор қабул қилиши эҳтимолдан йироқ эмас.
Хулоса қилиб керакки, Туркия президенти Тожикистон фуқароларини бу мамлакатга сафар қилиши учун визасиз режимни бекор қилишининг натижаси бошқа давлатларда беқарорлик ва ишончсизлик яратиш мақсадида турли баҳоналар ва ёлғон умидлар билан террор амалиётларни амалга ошираётган алданганлар учун сабоқ бўлиши мумкин.