апрел 07, 2024 18:26 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ҳукумати Туркиянинг виза тизимини бир томонлама бекор қилиш ҳақидаги қарорини танқид қилди
    Тожикистон ҳукумати Туркиянинг виза тизимини бир томонлама бекор қилиш ҳақидаги қарорини танқид қилди

Тожикистон ТИВ матбуот котиби Туркиядан тожикистонликлар учун виза тизимини йўлга қўйиш бўйича ҳеч қандай расмий хабар олмаганлари, аммо Душанбе ҳукумати жавоб чорлари тайёрлаётганини айтди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тожикистон ТИВ матбуот котиби Шоҳин Самадий  Азия плюс газетаси билан суҳбатда, Халқаро  қоидаларга асосан Туркия ҳукумати томони Тожикистон фуқаролари учун виза тизимини бекор қилиш санаси ҳақида Тожикистонни олдиндан хабардор қилиши керак эди Аммо Анқара ҳукумати аввалги жараённинг бекор қилингани /визаларни бекор қилиш/ ҳақида расман эълон қилмаган деб таъкидлади. Самадийга кўра, Тожикистон томони ҳам дипломатик каналлар орқали ҳалигача бундай маълумот олмаган.

Тожикистон ТИВ Туркиядаги расмий маълумот олишдан олдин Туркияга бориш ниятида бўлган тожикистониликларга режалаштирилган сафар учун зарур ҳужжатларни пухта тайёрлашни маслаҳат беради деб қўшимча қилди Шоҳин Самадий.

У шунингдек 3 чи давлатларга сайёҳат қилиш учун Туркия  йўлидан транзит сифатида фойдаланиш ниятида бўлган Тожикистон фуқароларига бошқа сайёҳат йўналишлари билан кириб келишлари тавсия этилади деб қўшимча қилди.  

Тожикистон томони ўзаролик тамойилидан келиб чиқиб Туркия фуқаролари учун виза тизимини яратиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Бундан олдин ОАВлари Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған буйруғи асосида Тожикистон фуқаролари учун визани бекор қилиш тизимини тўхтатгани ҳақида хабар қилганди.

Ёрлиқ