Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Sat, 20 Apr 2024 10:45:54 GMT )
апрел 20, 2024 15:45 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 14-21 апрель кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

 

  • Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари мулоқот қилдилар

 

  • Ўзбекистон ТИВ: Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирдамиз

 

  • Ўзбекистон-Тожикистон олий таълим муассасалари ректорлари форумида 100 та ҳужжат имзоланди

 

  • Ҳиндистон армияси штаб бошлиғи илк марта Ўзбекистонга келди

 

  • Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Тошкентга келди. Ўзбекистон -Саудия махсус паспорт эгаларига визада енгиллик берилади

 

  • Футзал бўйича Осиё кубоги: Ўзбекистон - Австралия - 3:2

 

  • Шавкат Мирзиёевни Душанбеда худди Имомали Раҳмон кутиб олди

 

  • Душанбеда Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмоннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди

 

  • Ўзбекистон президентининг Тожикистонга давлат ташрифи якунланди

***

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан учрашди.

Спутник сайтининг Ўзбекистон ТИВ аҳюари телеграмм каналига таяниб хабар қилишича,   Жээнбек Кулубаев “Марказий Осиё – Кўрфаз /Форс Кўрфази/ араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга келди.

“Ҳеч шубҳасиз, /Ўзбекистон ва Қирғизистон/ икки томонлама алоқаларимиз барча йўналишларда мисли кўрилмаган даражада ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда минтақавий яхши қўшничилик муносабатларини намоён этаётган Марказий Осиёнинг ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ намуна бўлаётганини таъкидладик”, - деб ёзади Саидов.

*

Ўзбекистон ТИВ

 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда эканини маълум қилди.

Кун сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурсатларда сиёсий тартибга солиш учун мумкин бўлган барча чораларни кўришга чақиради.

«Мазкур минтақадаги кескинликнинг авж олиши янада жиддий оқибатларга ва кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин деб ҳисоблаймиз», дейилади Ўзбекистон ТИВ баёнотида.

14 апрелга ўтар кечаси Эрон Исроил томон ўнлаб дрон ва ракеталарни учирди.

Ушбу ҳужум Исроил авиацияси Эроннинг Дамашқдаги консулхонасига ҳужумига жавобан амалга оширилган.

**

Кеча Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Тожикистон олий таълим муассасалари ректорларининг II форумида 50 тадан ортиқ ҳужжат

Спутник сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ва Тожикистон олий таълим муассасалари ректорлари форумнинг ялпи мажлиси якуни бўйича имзоланган ҳужжатлар орасида:

ўқитувчи ва талабаларнинг академик алмашинуви,

олий ва профессионал таълимда ўзаро ўқув жараёнларини ташкил қилиш,

профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, тажриба алмашиш ва стажировка ўташ,

илмий анжуманлар, диссертациялар ҳимояси бўйича кенгашлар ишида иштирок этиш,

икки давлат олимлари томонидан илмий журналларда мақолалар чоп этиш,

биргаликда илмий лойиҳаларда иштирок этиш каби ҳужжатлар бор.

Ўзбекисттон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ташкил этилган ушбу халқаро анжуманда икки томондан 100нафарга яқин ОТМ раҳбарлари, вазирлик ҳамда идоралар масъуллари иштирок этди.

**

Ўзбекистон ва Ҳиндистон

 

Ҳиндистон Қуролли кучлари Қуруқликдаги қўшинлари штаб бошлиғи генерал Манож Панденинг Ўзбекистонга тўрт кунлик ташрифи бошланди.

Ҳиндистон армиясининг юқори мартабали вакили Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида қабул қилинди.

Кун сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов билан учрашув доирасида икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, бугун "Термиз" полигонида бошланган қўшма ҳарбий машғулотлари бешинчи босқичининг бориши муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, Ҳиндистон делегацияси аъзолари Ўзбекистон Қуролли Кучлари давлат музейида бўлиб, у ердаги тарихий экспонатлар билан танишди.

Генерал Манож Панде ташриф доирасида Ўзбекистон Қуролли кучлари академиясида Ҳиндистон кўмагида ташкил этилган ахборот технологиялари лабораториясининг очилиш маросимида иштирок этиши кутилмоқда. У "Термиз" полигонида ўтказилаётган "Дўстлик-2024" бешинчи Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳарбий машғулотларини кузатади ва кўҳна Самарқандга ташриф буюради.

Ҳиндистон Қуролли Кучлари армияси генерали, шунингдек, Тошкентда Ҳиндистоннинг собиқ бош вазири Лал Баҳодур Шастри хотирасига ҳурмат бажо келтиради ва Ғалаба боғини зиёрат қилиб, Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага қўшган муносиб ҳиссасини қайд этади.

**

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари дипломатик ва махсус паспорт эгаларини ўзаро қисқа муддатли виза талабларидан озод этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни имзолади.

Спутник сайтининг Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов сўзларига таяниб бу ҳақда хабар берди.

Хабарга кўра,   Тошкентга ташриф буюрган Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири, шаҳзода Файсал бин Фархон Ол Сауд ўзбекистонлик ҳамкасби  Бахтиёр саидов билан мулоқот қилди.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони учрашувда икки давлат ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик ва кенг қамровли шериклик муносабатларини амалий бойитишга алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқотдан минтақавий кун тартиби ва кўп томонлама платформалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари ҳам ўрин олди.

“Дипломатик ва махсус паспорт эгаларини ўзаро қисқа муддатли виза талабларидан озод этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни имзоладик”, — дея ёзди,  Саидов ўзининг Telegram-каналида

**

Футзал бўйича Осиё кубогининг 1-тури доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Австралия термасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Стадион сайтига кўра, Футзал бўйича Осиё кубогининг 1-тури доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Австралия билан тўқнаш келиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Эрон футзал термкаси ҳам Афғоинстон терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

**

Имомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев

 

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тожикистонга келди ва Душанбе халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон презиленти Шавкат Мирзиёевни муносиб кутиб олиш учун аэропорт майдони давлат раҳбарларининг портретлари, Тожикистон ва Ўзбекистон шиорлари ва давлат байроқлари билан безатилди. Шунингдек, президентларни кўплаб ёшлар гуллар ва икки дўст давлат байроқлари билан қарши олишди.

"Суҳбат чоғида давлат ташрифи якунлари мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик, дўстлик, стратегик шериклик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирилди", — дейилади хабарда.

Сўнг Президент “Дўстий” майдонига ташриф буюриб, Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гул қўйди.

Мирзиёев ташрифи дастурида икки мамлакат санъат усталарининг концертини биргаликда томоша қилиш ҳамда "Made in Uzbekistan" маҳсулотлар кўргазмаси билан танишиш режалаштирилган.

Давлат ташрифи доирасида бир қатор тадбирлар, шу жумладан хотин-қизлар форуми, Ўзбекистон киноси кунлари, зиёлилар, олимлар ва тарихчилар конференцияси, миллий таомлар ва туризм салоҳияти фестивали бўлиб ўтди.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида Ректорлар форуми ва Душанбе шаҳрида бизнес форуми ўтказилган эди.

**

Тожикистон пойтахти- Душанбедаги “Қасри Миллат” давлат қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.

Спутник сайтига кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари учрашувида, сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

“Етакчилар Марказий Осиёнинг манфаатларини илгари суриш ва унинг барқарор тараққиётини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида минтақавий тузилмалар ва халқаро ташкилотлар доирасида конструктив ҳамкорликни бундан буён ҳам давом эттиришга интилишларини тасдиқладилар”, — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги тарихий шартноманинг имзоланиши Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларида сифат жиҳатидан янги босқичга ўтиш экани таъкидланди.

Шу маънода, иттифоқчилик муносабатларининг салоҳиятини рўёбга чиқариш барча даражалардаги мулоқотлар натижадорлигини оширишни тақозо этиши қайд этилди.

“Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши биродар халқларимизнинг туб манфаатларига тўлиқ мос келади”, — деди Ўзбекистон етакчиси.

Айтилишича, охирги йилларда товар айирбошлаш ҳажми 40 баробар ўсди. Қўшма корхоналар сони 15 баробар кўпайди.

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари

 

"Бугун имзоланаётган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги тарихий шартномани амалга ошириш учун барча даражаларда – парламентлар, ҳукуматлар, ташқи сиёсий идоралар, вазирлик ва ҳудудлар ўртасидаги мулоқотлар самарадорлигини ошириш лозим”, — деди давлат раҳбари.

Сувдан фойдаланиш масалаларида конструктив ва ўзаро манфаатли мулоқотни давом эттириш масалалари муҳокама қилинди.

Мирзиёев ҳудудлараро ҳамкорлик учун катта салоҳиятдан самарали фойдаланиш, ташриф доирасида эришилган битим ва келишувларни тўлиқ амалга ошириш муҳимлигини қайд этди.

“Транспорт ва транзит ташишлар соҳасидаги ҳамкорлик стратегик йўналиш сифатида кўрсатиб ўтилди. Президентлар бу борада ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш ҳамда ҳаво ва темир йўллари орқали ташишларни ривожлантириш, транзит юк ташишлар ҳажмини ошириш учун қулай шароитлар яратишни қўллаб-қувватладилар”,— дейилади хабарда.

Томонлар маданий-гуманитар алмашинувни янада фаол қўллаб-қувватлашга аҳдлашиб олишди.

“Замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашишда яқин алоқаларни давом эттириш, Афғонистонда ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди. Минтақавий ва халқаро тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёрлик билдирилди”, — дея қўшимча қилинган хабарда.

**

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди.

Ўзбекистон раҳбари Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди. Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларда янги тарихий босқични бошлаб берган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади. 

Кун сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ва Тожикистон президенлари фармони билан юксак фахрий унвонларга сазовор бўлган икки мамлакат маданият ва санъат арбобларидан бир гуруҳини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Етакчилар биргаликда «Дўстлик оқшоми» концерт дастурини томоша қилди. 

19 апрел куни Шавкат Мирзиёев Тожикистон Парламенти қуйи палатаси раиси Маҳмадтоир Зокирзода ва бош вазир Қоҳир Расулзода билан учрашди. 

Бундан ташқари Душанбеда бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан пойтахт Экспо марказида ташкил этилган Ўзбекистон саноат кўргазмасига ташриф буюрди

Мирзиёев ва Раҳмон Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонаси янги биносини тантанали равишда очиб берди ҳамда Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди. 

Ташриф якунида Шавкат Мирзиёевни Душанбе халқаро аэропортида Имомали Раҳмон кузатиб қўйди. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди.