Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 119-26 май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Ўзбекистон президенти Эрон президенти шаҳидлиги муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон президенти Эрон элчихонасига бориб, ҳамдардлик китобига таскин сўзларини ёзди
- Нуриддинжон Исмоилов Эрон президенти билан видолашув маросимида қатнашади
- Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва парламенти спикери Эроннинг шаҳид президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар
***
Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон президенти матбуо хизматига таяниб, Спутник сайтининг хабар қилишича, "Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон шимолида юз берган фожиа оқибатида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг вафот этгани муносабати билан ушбу мамлакат Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди", — деб ёзади президент матбуот котиби.
Мактубда, жумладан, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган Иброҳим Раисийнинг ёрқин хотираси халқлар қалбларида доимий сақланиб қолиши таъкидланади.
Мирзиёев дўст Эрон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.
**
Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикасининг элчихонасига ташриф буюрди
Спутник сайтининг Ўзбекистон раҳбари матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, Мирзиёев мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.
"Давлат раҳбари дипломатик ваколатхонада очилган Ҳамдардлик китобига самимий таъзия ва таскин сўзларини ёзиб қолдирди", — дейилади хабарда.
Мирзиёев элчи Муҳаммадали Искандарий билан суҳбатлашди.
"Ўзбекистон етакчиси президент Иброҳим Раисий етук давлат арбоби ва сиёсатчи бўлгани, Эроннинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, аҳоли фаровонлигини оширишга ҳамда мамлакатнинг халқаро обрўсини мустаҳкамлашга, шунингдек, давлатларимиз ўртасида ўзаро манфаатли кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга улкан ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлади", — дея қайд этилган хабарда.
**
Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида Президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади.
Ўзбекистон Президенти Матбуот котиби Шерзод Асадов сўзларига таяниб, Қалампир сайтининг хабар қилишича, Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида Президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади.
“Делегациямизга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилик қилади” деб ёзган Асадов ўзининг Telegram-каналида
Шунингдек Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари Обид Қудратов бошчилигидаги жамоа Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчихонасида бўлиб, элчи Муҳаммадали Искандарий билан учрашди ва Эрон ҳукумати ҳамда халқига чуқур таъзия билдирди.
**
Ўзбекистон парламенти спикери ва мамлакат ТИВ раҳбари Эроннинг шаҳид бўлган президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.
Ўзбекистон парламенти спикери Нуриддинжон Исмоилов ва ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Эроннинг шаҳид бўлган президенти ва унинг ҳамроҳлари хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.