Эронда президентлик номзодларни рўйхатга олиш якунланди ва саралаш жараёни бошланди
14-президентлик сайловлардан номзодларни рўйхатга олиш муддати тугагани туфайли ҳаммаси бўлиб 5 кун ичида Эрон президентлик сайловларида қатнашиш учун 80 номзод рўйхтага олинди
Ўтган пайшанба куни бошланан Эрон президентлик сайловнинг 14-даврига номзодларни рўйхатга олиш, 5 кунидан сўнг кеча оқшомида 80 кишининг рўйхатга олиниши билан якунланди.
Рўйхатга олинганлар орасида собиқ президент Маҳмуд Аҳмадийнажод, Эрон собиқ биринчи вице -президенти Исҳоқ Жаҳонгирий, паламнентнинг собиқ спикери Али Лорижоний, Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши собиқ котиби Саъид Жалилй каби шахслар сайловда ғалаба қозонгач ҳар бири мамлакат тараққиёти бўйича ўз режаларини билдиришди.
Эрон президентликига номзодларни рўйхатг олиш тугагач номзодларнинг ҳужжатлаини кўриб чиқиш учун конституцияни қўриқлаш кенгашига топширилади. Кўриб чиққан, ИИВ 11 июн куни якуний номзодлар номини эълон қилади. Мазкур санадан кейин номзодлар эълон қилишлари учун 14 кун керак бўлади.
Айтиш кеаркки вертолёт қулаши оқибатида Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий шаҳид бўлиши сабаб 28-июн жума куни Эрон бўйлаб муддатдан олдин президентлик сайловлар учун овоз бериш бир вақтнинг ўзида бўли ўтади.
Якшанба 19 -май куни Эроннинг Шарқий Озарбойжон вилоятидаги Худоофарин тўғонини бориб кўриш ва бир қанча миллий ва вилоят лойиҳаларини очиш учун борган Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган делегацияни олиб кетаётган вертолёт бу минтақанинг Варзақон ҳудудига ноқулай об-ҳаво шароити сабабли тўғондан Табриз нефтни қайта ишлаш заводига жўнаб кетаётганида аварияга учраб қулаб тушди.
Вертолёт ҳалокатида Эрон Ислом республикаси презиенти Сайид Иброҳғим Раисий ва унинг ҳамроҳлари жумладан Эрон Ислом респубилкаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён, Табриз жума имоми Оятуллоҳ Сайид Муҳаммад Ол Ҳошим, Шарқий Озарбойжон вилояти губернатори Молик Раҳматий ҳамда Эрон президентининг хавфсизлик гуруҳи , учувчилар ва вертолёт экипажи шаҳид бўлди.
Эрон Ислом республикаси Конституциянинг 131-моддасига асосан ўлим, истеъфога чиқиш ёки икки ойдан ортиқ касал бўлиб президент лавозимидан четлатишга ёки бошқа шунга ўхшаш ҳолатлар келиб чиқаса, муваққат ҳукумати бошлиғи янги президентни сайлаш бўйича зарур чора -тадбирларин кўриб чиқиши шартир.
Эрон сайлов штаб -квартираси соғлом ва шижоатли сайлов ўтказиш учун барча тайёргарликлар тайёр эканини ва сайловларнинг бу даври Эрон бўйлаб 60 минг филиалида ўтказишини маълум қилди.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кеча Ҳазрат Имом Хумайний реҳлатлари йиллигидаги нутқида, шаҳид президент Иброҳим Раисийнинг фазилатлари ва хизматларини эъзозлаб, хизмат шаҳидларининг таъзия ва дафн маросимида халқнинг мазмунли ва кенг қамвроли иштирокини олқишлаб, бўлажакдаги ўта муҳим сайловлар достони ҳам хизмат шаҳидлари билан видолашув маросимида халқнинг яратган эпоси ва достонининг тўлдирувичисдир деб айдилар.
Эрон халқи мураккаб халқаро тенгламаларда манфаатларини сақлаб қолиш ва унинг стратегик чуқурлигини барқарорлаштириш, ўзининг табиий ва инсоний имкониятлари ва истеъдодларини намоён эта олиб, мамлакатга таъмини тоттириш ҳамда иқтисодий ва маданийбўшлиқларни тўлидириш учун фаол, меҳнаткаш, билимдон, ва Инқилоб асосларидан огоҳ ва унга ишонадиган президентга эҳтиёж сезади деб аниқлик киритдилар Оятуллоҳ Хоманаий.
Эслшатиб ўтиш жоиздирки камида магистр даражасига эга бўлиш, 40 ёшдан 75 ёшгача бўлган ёш оралиғи, мамлакатнинг асосий вазифаларини бажаришда 4 йиллик тажриба ва ёомн келиб чиқиши йўқлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга Эрон Ислом республикаси фуқаролиги, Ислом Республикаси тузумига эътиқрд мамлакатнинг аосий ва расмий дини вакили Эрон президентлик сайловлрида қатнашиши номзодларнинг аоссий тамойиллари ва хусусити эканлиги айтилад в бу Эрон конституциясида қайд этилган.
Мамлакат сайлов воқеалари тақвимида ҳозиргача президентлик сайловларнинг 13 босқичи рўйхтага олинган бўлиб, 13-ҳукумат етакчисининг кўрсатмаси сабабли бу сайловларнинг келаси йил ўтказилиши керак бўлган 14 тури эса бир йил олдин бўлиб ўтади. Эрон ИИВ ва бошқа муассасаларнинг 50 кун ичида президентлик сайловларини ўтказишга тайёрлиги мамлакатнинг минтақанинг алоҳида ва нозик шароитида мураккаб синовларни енгиб ўтиш қобилиятидан далолат беради. Аммо шуни тан олиш керакки, Эронда президенлик сайловлари парламент ва исломий кенгаш сайловидан муҳимроқдир, зероки мамлакат ижроия органи зиммасига хусусан иқтисодиёт ва ташқи сиёсат соҳасида бошқарув ва катта масъулият юкланган.
Шу туфайли келаси ойда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларда халқнинг максимал даражада қатнашиши Эроннинг нуфузини оширади. Зероки Ислом Инқилоби тарихининг 45 йиллик тажрибаси шуни исботланганки, Эроон Ислом республикаси тузуми қийинчиликларни муваффақиятли енгиб ўтиб, миллий манфаатлар ва халқнинг хоҳиш- истакларини таъминлай олди. Шу туфайли Эрон Ислом республикаси фуқаролари 28-июнь жума куни 14-президентилк сайловларида овоз бериб 13-ҳукумат хизматларини қадрлаган ҳолда улар овоз бери асосида янги ҳукуматни қўллаб-қуватлашини эълон қилдилар.