Қудси Машҳадий- Муҳаммаджон (989 ва 990- 1056ҳ.қ)
(last modified Thu, 01 Dec 2016 08:28:10 GMT )
декабр 01, 2016 13:28 Asia/Tashkent
  • Қудси Машҳадий- Муҳаммаджон (989 ва 990- 1056ҳ.қ)
    Қудси Машҳадий- Муҳаммаджон (989 ва 990- 1056ҳ.қ)

Ҳожий Муҳаммаджон Машҳадий тахаллуси Қудсий Сақо бўлиб, Остони Қудс хазинабони ва Машҳаднинг 11 аср машҳур шоирларидан биридир. Ў поктинат ва асл насаби муқаддас Машҳад шаҳридан эди.

Ў Машҳаднинг баққоллар ҳунармандчилик раиси ва баққоллик ҳунари билан машғул эди. Бу ҳунар даромадидан катта сарват ва мол эгасига айланди. Ў кўпинча Машҳад ҳокимлари билан сўҳбатда бўлиб, машҳур олим ва шоирлар мажлисида иштирок этарди ва Имом Ризо(а) ҳарами муттаҳаранинг хазинабони ва боғбони вазифаси даражасига етди ва ул Ҳазрат Ҳарамнинг буш хазинаси вақфларини чин дилдан муҳофаза этарди.

 

Пора қиладиган хазинадан нима фойда,

Минг адад кафш Барот учун юз динор бўлса

Хазинадорнинг сариқ ранги тилло ўрнигадир

Девор суратига ўхшаб ўз ишидан ҳайрон

Кибору суғордан хижолат тортаман

Мендан агар пул талаб қилсалар.

Хазинадаги эшик муҳрларни текшириш бас энди...

Қудсий ёшлик чоғида Худо зийратхонасига сафарга бел боғлади ва янада Машҳадга қайтиб келди. Туронийлар ва ўзбеклар томонидан Хуросон ишғол этилиши замонида, Шоҳ Аббос биринчи дийдорини кўриш учун Ироқи Ажамга сафар қилди. Хуросон ишғол этилгандан сўнг ҳижрий қамарий 1006 йилда Машҳад шаҳрига қайтиб келди. Ўз ватанида қон тукишлар ва ғоратгарликларни кўриб, зерикди ва яна сафар қилишга азм қилди.

 

Ёрлиқ