Омелий – Муҳаммад Тақий (1304 - 1391)
(last modified Thu, 01 Dec 2016 08:30:41 GMT )
декабр 01, 2016 13:30 Asia/Tashkent
  • Омелий – Муҳаммад Тақий (1304 - 1391)
    Омелий – Муҳаммад Тақий (1304 - 1391)

Оятуллоҳ Ҳож Шайх Муҳаммад Тақий Омелий ҳозирги асрнинг машҳур ва фаол уламоларидан бири эди. Кўп йиллар давомида Теҳронда маънавий ва маданий ишлар билан машғул бўлди. Отаси Оятуллоҳ Ҳож Муҳаммад Алий Омелийнинг уғли Рай шаҳридаги Ибн Бобувия қабристонида дафн этилган. Шайх Муҳаммад Шариф Розий "Алмақобир фи аҳвол-ил-Мафожир" унвонли тазкирасида устоднинг фазилатлари баён этилган.

Омелий зулқаъда ойининг ҳижрий қамарий 1304 йилда Имом Ризо валодат кунларида дунёга келди ва отаси назорати остида улғади ва Теҳроннинг донишмандлари олдида ўз таҳсилотини давом эттирди. Марҳум Оятуллоҳ Алазим Шайх Муҳаммад Тақий Омелий Ҳазрат Имоми Замон (а.ж.) мулоқотида бўлиш насиб этган. Бу мулоқот ҳақида марҳум Оятуллоҳул Узмо аллома Таботабоий "Алмизон" тафсири муаллифи ўзининг устоди марҳум Қозий номидан нақл этади: "Бизнинг баъзи замондошларимиз албатта Ҳазратнинг муборак маҳзарларини дарк этганлар ва эшоннинг хидматларига мушарраф бўлганлар. Улар жумласидан Шайх Муҳаммад Тақий Омелий бўлиб, Суҳла масжидида Соҳиб-уз-Замон мақоми билан машҳур эдилар. Шайх Муҳаммад Тақий Омелий мазкур масжидда дуо ва зикр этиш вақтида ногаҳон ул Ҳазратни бир кучли нур ўртасида куриб у кишига яқинлашадилар. Ва бу нурнинг азамати ва кучлилиги у кишини ураб олади ва курқувдан жон беришга яқин қолади. Бошқа яқинмасликка у кишини Жалолия исмлари билан қасам беради. Икки ҳафтадан кейин эшон Куфа масжидида зикр этиш билан машғул эканликларида Ҳазрат яна унга зоҳир бўлдилар ва мулоқот шарафига етадилар.

Оятуллоҳул-Узмо Ҳож Шайх Муҳаммад Тақий Омелий кўп нашр этилган асарлар меросга қолган:

1-     Мисбоҳ-ул-Ҳудо фи шарҳи Урват-ул-Вусқо

2-     Шарҳи Кифоят-ул-Усул

3-     Шарҳи Манзумаи Сабзавори

4-     Шарҳи Ишорот бин Сино

5-     Тақрироти усули марҳум Оятуллоҳ Алузма Оқо Зиёуддин Ироқи

6-     Тақрироти усули марҳум Оятуллоҳ Алузма Оқо Сайид Абулҳасан Исфаҳони

7-     Китоб-ут-тичорати

8-     Китоб-ус-Салот

9-     Шарҳ ва Ҳошияи бар китоби Макосиби марҳум Шайх Ансорий

10- Расоили мутааддид аз қабили Ризо()

11- Асолат-ус-Сиҳа

12- Қоида Лиазрар

13- Саҳиҳатун ло таодун ва рисолаҳои мутааддид дар исботи сонеъ

14- мутафарриқот дар фиқҳабвоби раҳн-вақф-васият ва ғайри он

15- Мачмуаи кутуби форси ақидати

Оятуллоҳ Алузма Ҳож Шайх Муҳаммад Тақий Омелий икки ракъат намоз уқигандан кейин ва Ҳазрат Або Абдуллоҳ Ал-Ҳусайнга саломлашгандан сўнг шавол ойининг қамарий 1391 йилида вафот этди.

 

Ёрлиқ