Сокин Беҳшаҳр Кўкракнинг ички саратон бези
Ҳеж бир инсон бошқа инсоннинг вужудидаги оғриқ азобини унинг ўзидек ҳис қилолмайди.
Касалванд ва чорасиз инсоннинг нигоҳидаги, оҳу афғонларидаги дард- аламларни сўз билан ифодалашнинг иложи йўқ. Касал ва дардни кўрган қайси бир кўздан кўз ёши келмайди? Қайси юрак қонимайди? Кайси бир киши касал бўлганларнинг тўзалишини орзу қилмайди?
Мен саккизинчи Алҳужаж (а)малоикалар остонасига кириб, розу ниёз айлаб, Разавия каромотидан баҳраманд бўлиб, ўз хасталик тушагидан тўриб, шифо топганларни кўрганман. Бале, яна ҳаёт оғушига қайтганларни кўрганман. Энг ҳозиқ табибларнинг ноумидлигига дучор бўлганлар ҳам қайта ҳаётга кўнгил қўйганларини қўриш мумкин.
Кулсум аста секинлик билан бошини ёстиқдан кўтарди. Гўё, танасининг чап томонида оғриқ бор эди ва оғриқ бор вужудини ўраб олиб,бир лаҳза ҳам омон бермасди. Ва беихтиёр йиғлашни бошлади. Кўп вақт ўтмасдан онаси олдига келиб, уни аҳволини сўради. Кулсум оғрийдиган жойни онасига кўрсатди. Ў Беҳшаҳрнинг сокини эди. Ўни ёши ҳали 22 йилдан ҳам ошмагандагина бундай касалликка чалинди ва заҳматкаш ота-онаси фарзандлари бу аҳволга тушканлигини тасаввур қилолмасдилар. Кулсум бошқа оғриққа чидолмасди ва шошиб жойидан тўрдида, чап қулини танасининг чап тарафига қўйиб, нола қилиб кўзларидан ёш тукирар эди.
Ў кечагина соқ-саломат ва бир меҳмонликда иштирок этган эди ва хурсандчилик билан мажлисни тугатган эди.
Кулсум онаси, синглиси ва дардманд отаси билан биргаликда 29 урдибиҳишт ойида 1372 йили Машҳад томон йўл олдилар ва 1372 йили хурдод ойининг бошларида Машҳадга етиб келдилар. Сўриштириб бир мусофирхонани топдилар ва Мулло Ҳошим хиёбонида жойлашган меҳмонхоналарнинг бирида жойлашдилар. Кулсум чарчоғини чиқаришдан сўнг уша куни Ҳарами муттаҳарга боришга мушарраф бўлди. Ҳарами мутаҳҳарнинг Инқилоб саҳни дафтарида 387 рақам остида шундай ёзилган: Кулсум Ризоий кўкрагининг чап томонида касаллиги бор ва 1ва 2/ 3/ 1372 йили соат 18 дан тонг соат 7гача шифо олиш учун Ҳазрат Алий бин Мусо Арризонинг Бобул-Ҳавоиж пулодли тереза қошига келиши мумкин. Шифо топганлар масъули дафтаридан: Уша кечаси ў минглаб орзулар билан бузургвор Имом (а)билан сўҳбатда бўлди ва ҳама нарса ва ҳама кишилардан ноумидсизликка тушган эди.
Шундай бир ҳолда тақдир унга янги бир ҳаёт тақдим этди! Ногаҳон уни ёш қалбида бир умид ғунчаси шукуфон бўлди ва унда ҳаёт ва яшашда янги умид пайдо бўлди. У Имом(а)дан шифо топган эди. Бу гувоҳномада шундай ёзилган: Хурдод ойи 1372 йили кечаси соат 24 яқинларида Кулсум Ризоий номли синглимиз Инқилоб саҳни дирезаси орқасига келди ва кўкрагининг чап қисмида касаллиги бор эди. Имом Ризони(а) тушида кўриб, ў дардига дармон олиб, шифо топди. Ижтимоий ва тиббий хизмат кўрсатиш номасида шундай қайд этилган: Тонг соат 10 да 2/3/1372 Кулсум Ризоий, 22 яшар қиз, Беҳшаҳр сокини оила аъзолари билан шифо топганлар идорасига мурожиат этдилар ва изҳор этдиларким, Имом Ризо (а) иноятига қарор топиб, шифо топдилар ва кўкрагидаги дарддан асар қолмаган. У қандай даво топгани ҳақида шарҳ бериб ва ўз табобати ҳақида маълумот берди.