Ўзбекистон Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди
Овоз беришда 17 миллион 941 минг 955 нафар фуқаро иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов бугун соат 16:00да Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижаларига бағишланган брифинг чоғида маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев учун сайловчиларнинг 88,61 фоизи (15,906 млн киши) овоз берди. Номзодлар – Ҳатамжон Кетмонов учун сайловчиларнинг 3,73% (669 000 киши), Наримон Умаров учун 3,46% (619 000 киши) ва Сарвар Отамуратов учун 2,35% и (421 мингдан ортиқ киши) овоз берган. Маълумотларга кўра, овоз беришда 17 миллион 941 минг 955 нафар фуқаро иштирок этди. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 87,83 фоизини ташкил этади.