Абдулазиз Камилов Марказий Осиё ва Кавказ Институти раиси Фредерик Старрни қабул қилди
(last modified Wed, 07 Dec 2016 09:15:32 GMT )
декабр 07, 2016 14:15 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Камилов
    Абдулазиз Камилов

2016 йилнинг 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Жон Хопкинс университети қошидаги Марказий Осиё ва Кавказ Институти (АҚШ) раиси Фредерик Старрни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Дарё.ўз сайтига кўра, учрашувда Ўзбекистон—АҚШ муносабатларининг, халқаро ва минтақавий масалаларнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Фредерик Старр Ўзбекистонга, жумладан якунланган Президент сайловида халқаро кузатувчи сифатида қатор ҳудудларга ташрифидан олган таассуротлари билан ўртоқлашди ва сайлов кампаниясининг муваффақиятли якунлангани билан табриклади.