Шавкат Мирзиёев 2017 йил номини эълон қилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i10282-Шавкат_Мирзиёев_2017_йил_номини_эълон_қилди
Президент кириб келаётган янги — 2017 йилни Ўзбекистонда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилишни таклиф этди.
(last modified 2021-06-18T13:14:46+00:00 )
декабр 07, 2016 18:59 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев 2017 йил номини эълон қилди

Президент кириб келаётган янги — 2017 йилни Ўзбекистонда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилишни таклиф этди.

«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида 7 декабрь, чоршанба куни Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган куннинг 24 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият ва санъат намояндалари, пойтахт жамоатчилиги, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев тантанали йиғилишда маъруза қилди. Президент кириб келаётган янги — 2017 йилни Ўзбекистонда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилишни таклиф этди.