Шавкат Мирзиёев Туркияга ҳамдардлик йўллади
декабр 12, 2016 12:32 Asia/Tashkent
Шавкат Мирзиёев Туркияга ҳамдардлик йўллади
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев 10 декабрь куни Истанбул шаҳрида юз берган ва кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган террорчилик ҳаракати муносабати билан Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга ва бутун Туркия халқига чуқур таъзия билдирди.
Ўзбекистон ТИВ сайтида келтирилишича, Мирзиёев ўз мактубида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик сўзларини изҳор қилган.
Охирги маълумотларга қараганда, «Бешиктош» футбол клуби стадиони яқинида юз берган портлаш қурбонлари сони 39 кишини ташкил этди.
Ёрлиқ