Ўзбекистон ва Покистон темир йўл соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди
декабр 19, 2016 14:20 Asia/Tashkent
Ўзбекистон ва Покистон ўзаро темир йўл ва ҳаво алоқаларини ривожлантириши зарур, деб айтди Покистон темир йўллар вазири Хаважа Саъд Рафиқ Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Фуркат Сидиқов билан учрашувда.
Кун.ўз сайтига кўра Покистон ОАВ маълумотларига кўра, томонлар Ўзбекистон ва Покистон икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириши зарурлигини таъкидлаб ўтишган.
Вазир икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри транспорт алоқалари савдо алоқалари ва икки томонлама муносабатларни яхшилашга ёрдам беришини таъкидлаб ўтди.
Томонлар, шунингдек, темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва темир йўл соҳасида мутахассисларни тайёрлаш масалаларини муҳокама қилишган.
Ёрлиқ