Россия Ўзбекистон армиясига зобитларни тайёрлаб беради
Ўзбекистон Мудофаа вазири генерал-полковник Қобил Бердиевнинг Россияга уюштирган сафаридан сўнг икки давлат ўртасида армия учун кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилишлари ҳақида маълум бўлган эди
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Жорий йилнинг сентябр ойида узоқ танаффусдан сўнг Ўзбекистон армияси офицерлари Россия ҳарбий ўқув юртларида таълим олиш жараёни қайта тикланди. Бу ҳақда Спутник Ўзбекистон мухбирига Россия элчихонасидаги ҳарбий атташе, полковник Сергей Чернишев хабар қилди.
Ўзбекистон Мудофаа вазири генерал-полковник Қобил Бердиевнинг Россияга уюштирган сафаридан сўнг икки давлат ўртасида армия учун кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилишлари ҳақида маълум бўлган эди."Менинг билишимча, ўзбек офицерлари ҳозирда Россия Федерацияси ҳарбий ўқув юртларида таълим олишмоқда. Ўқув машғулотлари 2016 йилнинг 1 сентябрида бошланган. Бу янгилик узоқ танаффусдан сўнг рўй берди. Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик 2011-2012 йилларда тўхтаб қолган эди. Ўзбек офицерлари асосан ҳаво мудофаасига қарши мутахассислигида таҳсил оладилар", — деб таъкидлади вакил. Россия ҳарбий атташеси сўзларига фикрига кўра, йилига Россия ҳарбий таълим даргоҳларида тахминан 20 нафар ўзбекистонлик офицерлар таҳсил олишади.