Афғонистон президенти Ўзбекистон ТИВ раҳбарини қабул қилди
(last modified Tue, 24 Jan 2017 15:21:34 GMT )
Январ 24, 2017 20:21 Asia/Tashkent
  • 2017 йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси
    2017 йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси

2017 йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани томонидан Қароргоҳи “Арг” саройида қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кун. ўз сайтига кўра, вазир Афғонистон Президентига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонга расмий ташриф буюриш таклифи қайд этилган шахсий мактубини етказди.Мулоқот давомида турли йўналишларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Афғонистон раҳбариятининг сиёсий хоҳиши туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар бутунлай янги суръат ва хусусиятга эга бўлди. Бу сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг фаоллашувида яққол намоён бўлмоқда.Учрашувда ўзаро аҳамият касб этадиган халқаро ва минтақавий сиёсат масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Ёрлиқ