Ашраф Ғани: Афғонистон магистрал қуришда Ўзбекистон тажрибаларидан фойдаланмоқчи
Афғонистон президенти Кобул ва Тошкент давлатлари икки томонлама алоқалар тарихида янги саҳифани очиш қарорига келишган деб айтди
Ашраф Ғани ўз сўзларида Афғонистон давлатини магистрал қуришда Ўзбекистон тажрибаларидан кенг фойдаланиш ва Афғонистон ҳудудлари орқали Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган электр- энергияни бошқа мамлакатларга экспорт этиш заминаларини муҳаё этиш пайида бўлганини эълон қилди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Афғонистон президенти Кобулда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловни қабул қилганида Афғонисон давлатини Ўзбекистон билан муштарак сармоя киритиш ўзанини яратишга қизиқиш билдираётгани ва айрим лойиҳалар хусусан Кобул ва Қайсал-Аламон магисталларини қайта тиклашда Ўзбекистон тажрибаларидан фойдаланмоқчи бўлганини таъкидлаб ўтди.