Ўзбекистон Республикаси Президенти Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида йиғилиш ўтказди
(last modified Fri, 27 Jan 2017 11:44:23 GMT )
Январ 27, 2017 16:44 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида йиғилиш ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида йиғилиш ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 26 январь куни Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳукумат аъзолари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакат Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига байрам табригида белгиланган вазифалар ижросининг бориши муҳокама қилинди, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Давлат раҳбари хавфсизлик соҳасига оид қонунчилик самарадорлигини юксалтириш, Қуролли Кучлар ташкилий тизимини янада такомиллаштириш, унинг шахсий таркибини тайёрлаш, замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланганлик даражасини янада оширишга қаратилган аниқ вазифаларни белгилаб берди.

Ҳарбий хизматчиларни ҳар томонлама ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун замонавий уй-жойлар қуриш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилишда ҳукумат аъзоларига, вазирлик ва идоралар раҳбарларига Қуролли Кучлар қудратини ошириш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш, миллий армия ва халқ якдиллигини бунданда мустаҳкамлашга доир аниқ топшириқлар берилди. 

Далат раҳбари мазкур билим юртида курсантлар учун яратилган шароитлар билан ҳам танишди.

 

Ёрлиқ