Январ 30, 2017 13:37 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон тиббиёт муассасаларига
    Ўзбекистон тиббиёт муассасаларига

Ушбу йилда Ўзбекистон тиббиёт муассасаларига 83,85 млн долларга юқори технологияли асбоб-ускуналар келтирилади.

ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт муассасаларини юқори технологияли асбоб-ускуналар билан жиҳозлашда давом этмоқда, деб хабар қилди UzbekistanToday нашри.Ушбу йил таъминланиши режалаштирилган асбоб-ускуналар рўйхатига шаҳар, туман ва оилавий поликлиникалар, республика ихтисослашган илмий-амалий марказлар, давлат санитар-эпидемиологик назорат марказлари ва ОТМлар ҳузирида жойлашган клиникалар ва Республика клиникалари киритилди. Онкология муассалалари янги радиотерапия аппаратлари, онкология касалликларини ўта аниқ аниқлайдиган гистохимия текшириш ускуналари билан жиҳозланади. Республика тезкор тиббиёт ёрдами илмий маркази ва Тошкентда қурилаётган кўп соҳали тўртинчи авлод болалар маркази ҳам энг замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланади. Ушбу асбоб-ускуналарнинг барчаси Тиббиёт вазирлиги Ислом тараққиёт банки, Саудия ривожланиш фонди, Халқаро ривожланиш агентлиги, Қувайт араб иқтисодий ривожланиш фонди ва Корея Эксимбанки томонидан ажратилган кредитлари ҳисобига сотиб олинади.

Ёрлиқ