Ўзбекистон ва Россия тиббиёт марказлари ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолади
(last modified Tue, 31 Jan 2017 15:29:27 GMT )
Январ 31, 2017 20:29 Asia/Tashkent
  • 27 январь куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари
    27 январь куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари

27 январь куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санкт-Петербургдаги В.Алмазов номли Шимоли-Ғарбий федерал тиббий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Кун.ўз сайтига кўра,  марказ сайтининг хабар беришича, ташриф чоғида мазкур тиббиёт муассасаси ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди.

Ҳужжатда клиник, профилактик ва экспериментал кардиология соҳасида ҳамкорликдаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун илмий-таълимий ва тадқиқот муҳитини яратиш кўзда тутилган.

Ушбу тиббий марказ транслацион медицина, яъни янги технологияларни амалий медицина соҳасига татбиқ этиш бўйича Россиянинг етакчи тиббий маркази ҳисобланади.

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига қилган ташрифи давомида бу ерда Россиянинг икки етакчи тиббиёт маркази билан ҳамкорлик йўлга қўйилиши ҳақида хабар қилинган эди.

Хусусан, Республика ихтисослашган кардиология марказининг Хоразм филиалида Россиянинг Бакулев номли юрак-қон томирлари маркази билан ва Тошкент Медицина академиясининг Урганч филиалида Санкт-Петербург давлат Тиббиёт университети билан ҳамкорлик ўрнатиши режалаштирилган.

Ёрлиқ