Беларусь Ўзбекистон билан ҳамкорликни бир неча карра оширмоқчи
Беларусь Ўзбекистон билан ҳамкорликни бир неча карра оширмоқчи. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко жамоатчилик ва ОАВ вакиллари билан учрашувда айтиб ўтди.
"Бизда Ўзбекистон раҳбарияти билан яхши муносабатлар йўлга қўйилмоқда. Ислом Каримовнинг вафотигача мен у ерда бўлишим керак эди, бироқ у инсон кетди", деб айтган Лукашенко.
"Биз янги президент билан бироз тиним олдик. Биз бир-биримизни таниймиз. Фикримча, бизда барча параметрлар бўйича яхши муносабатлар бўлади. У жуда яхши инсон ва унинг жамоасига яхши одамлар келди, шунинг учун биз Ўзбекистон билан ҳамкорликни бир неча карра оширишга умид қилмоқдамиз ва биз бунга тайёрмиз", деб айтган Лукашенко.
Ўз навбатида Беларусь бош вазири ўринбосари Михаил Русий Ўзбекистонда ҳам муносабатларни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини айтиб ўтди. "Биз Ўзбекистон бош вазири, унинг ўринбосарлари билан учрашдик. Корхоналаримиз раҳбарлари, давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг катта гуруҳи Ўзбекистонда бўлди. Барча йўналишлар бўйича жиддий одимлашлар бор. Самарқандда бўлдик. Ўзбеклар бундан жуда миннатдор бўлдилар", деб айтган Беларусь вакили.