Мирзиёев: “Энг катта порахўрлик туғруқхоналарда”
(last modified Wed, 08 Feb 2017 05:06:48 GMT )
феврал 08, 2017 10:06 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев: “Энг катта порахўрлик туғруқхоналарда”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар ва соҳанинг ривожланиш истиқболларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни чуқур таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги, раҳбарлар масъулияти ва шахсий жавобгарлиги хусусида атрофлича тўхталди. 

“Барча туғруқхоналар бош шифокорларини чақириб гаплашасизлар. Энг катта порахўрлик туғруқхоналарда. Буни йиғиштириш керак. Мен огоҳлантирмоқдаман: бир ойдан кейин жуда катта тизим ишлайди, айнан туғруқхоналар ва барча тиббий муассасалар бўйича. Мен бугун сизларни огоҳлантирмоқдаман. Ҳеч ким ҳеч кимни ҳимоя қилмайди Адҳам Илҳомович. Биз шундай технологияни амалга татбиқ этмоқдамизки, ҳаммасини эшитамиз, ҳаммасини кўрамиз. Туғруқхоналарда эса ҳаммаси эскича давом этмоқда. Керак бўлса туғруқхоналар сонини ошириш лозим. Бу порахўрликни тугатиш шарт. Туғруқхоналарда бу муҳитни йўқ қилмасак, улар порахўрликни ҳаёт нормаси деб қабул қила бошлашди. Албатта туғдирганга пул бериш керак... Қаерда бу ёзилган? Ҳеч қаерда ёзилмаган. Ҳамма норози”, деди Шавкат Мирзиёев.