Ӯзбекистонда 5 йиллик ривожланиш Ҳаракат стратегияси эълон қилинди
(last modified Wed, 08 Feb 2017 08:45:35 GMT )
феврал 08, 2017 13:45 Asia/Tashkent

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017—2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракат стратегияси ҳақидаги фармонни имзолади

 Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» кўрсатувида хабар берилди.

Фармон лойиҳаси январь ойининг иккинчи ярмида норматив-ҳуқуқий актлар муҳокамаси порталига муҳокама учун жойлаштирилганди. Ҳужжат экспертлар ва жамоатчиликнинг кенг муҳокамасидан ўтди.

Президент томонидан имзоланган фармонда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг 5та устувор йўналиши келтирилган:- Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш;- Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш;- Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш;- Ижтимоий соҳани ривожлантириш;- Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар.

Давлат чегараларини аниқлаш бобида вужудга келган ихтилофларни бартараф этиш масаласига ҳам  Ҳаракат стратегиясида жиддий таважжуҳ билдирилган.

Марказий Осиё жумҳуриятлари учун ҳудудий ихтилофларни ҳал қилиш чорак асрлик мустақиллик даврида асосий муаммолардан бири бӯлиб, жуда катта харажатларга сабаб бӯлган. Ана шу муаммо   минтақа мамлакатларининг ӯзаро қӯшничилик ва дӯстлик алоқаларини хиралаштириб келди.

Айрим даврларда қӯшни мамлакатлар ӯртасидаги муносабатлар анчайин совуб ҳам кетди. Эндиликда Ислом Каримов вафоти ва Шавкат Мирзиёевнинг Ӯзбекистон янги президенти этиб сайланиши билан Тошкент давлати минтақа мамлакатларининг муътадил муносабатларини вужудга келтириш учун ҳаракат қилмоқда.

Осиёда ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилотининг сӯнгги йиғилишида Ӯзбекистон ӯзининг янги ташқи сиёсатини шарҳлаб берди.  Унда айтилишича, Ӯзбекистон эндиликда Европа мамлакатлари ва Россия билан янги мустақил ташқи сиёсат олиб боради. Бу Ӯзбекистон Ғарб ва Россия Ӯртасида шу пайтгача амалга оширган борди-келди сиёсатидан воз кечиб, эндиликда бу жабҳада мустақил ташқи сиёсатга юз буради, деган маънони билдиради.

Бундан ташқари Ӯзбекистон раҳбарларининг 2017 йилнинг дастлабки уч ойида мамлакатнинг барча чегара муаммоларини ҳал қилиш ҳақидаги дастури Тошкент ӯз қӯшнилари билан чегара баҳсларини иложи борича камайтиришга бел боғлаган деган хулоса чиқаришга сабаб бӯлади.

Қайд қилиш жоизким, Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракат стратегияси фақат ташқи сиёсат билан чегараланмайди. 5 йилга мӯлжалланган Ҳаракат дастурида Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилиш, Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш;- Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш;- Ижтимоий соҳани ривожлантириш;- Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш масалаларига  ҳам жиддий эътибор қаратилган.

Ҳаракат  стратегиясида жамиятни демократлаштириш ҳақидаги ислоҳотларга ҳам эътибор қаратилган. Ӯзбекистоннинг янги давлати шунингдек, қтисодий соҳада  маҳаллий  маҳсулотларнинг сифатини ошириш, инфилятсияни пасайтириш, қишлоқ хӯжалиги ва энергетика соҳасида маҳсулот яккаҳокимлигига барҳам бериш  каби тадбирларни амалга оширмоқда.

Стратегия лойиҳаси долзарб ҳамда аҳоли ва тадбиркорларни ташвишга солаётган масалаларни комплекс ўрганиш, қонунчилик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ва хорижий тажрибани таҳлил қилиш якунлари бўйича ишлаб чиқилган.

Ҳаракатлар стратегияси 5 босқичда амалга оширилиб, уларнинг ҳар бири бўйича йил номланишидан келиб чиққан ҳолда алоҳида бир йиллик давлат дастурини тасдиқлашни назарда тутади. Ана шу асосда  2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилинди.

 

Ёрлиқ