феврал 09, 2017 13:33 Asia/Tashkent
  • Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Чехия
    Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Чехия

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Чехия Республикаси Парламенти Депутатлар палатаси раиси Я.Гамачек бошчилигидаги делегация аъзолари 8 февраль куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

Кун.ўз сайтига кўра, меҳмонлар дастлаб Ҳазрати Хизр мажмуасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Ўзбекистоннинг Биринчи Президент қабрига гул қўйилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Бу ҳақда ЎзА агентлиги хабар қилмоқда.

Шундан сўнг, делегация аъзолари Мирзо Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Амир Темур мақбарасида бўлишди. 

Регистон мажмуаси ва бу ерда намойиш этилган миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Меҳмонлар бундай ноёб меъморий обидаларни бунёд этган буюк аждодларимиз ақлу заковати ва уни безавол асраб келаётган бугунги авлоднинг тарихимизга муносабатига юксак баҳо берди. 

Ёрлиқ