Ўзбекистонлик чегарачилар январда 137 нафар қоидабузарни ушлашди
Ўзбекистон чегара қўшинлари 2017 йил январь ойида чегарани бузган 137 нафар қоидабузарни ҳибсга олди. Бу ҳақда Sputnik Узбекистан нашри мухбирига Ўзбекистон Миллий хавфсизлиги хизматининг Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитасидаги манба маълум қилди.
Кун.ўз сайтига кўра, Энг кўп сондаги қоидабузарлар Қозоғистон ва Қирғизистон билан чегараларда ушландилар (мос равишда 70 ва 54 киши). Шунингдек, Тожикистон билан чегарада уни кесиб ўтмоқчи бўлган 6 киши, Туркманистонда – 5 киши, Афғонистонда эса 2 киши ушланган.
"Давлат чегараларида январда вазият барқарор бўлди. Чегарачилар бу вақт ичида чегарадан 534 млн сўмлик товар-моддий буюмларни ноқонуний олиб ўтишга 50 та уриниш олдини олишди. Аниқланган контрабанда ҳолатларининг барчаси Қирғизистон чегарасида кузатилган. Ушланган товарларнинг аксарият қисмини 185 млн сўмлик маиший техника ва электроника ташкил қилган", дейилда хабарда,
Бундан ташқари, чегарачилар томонидан 12 январда Афғонистондан 5,5 кг гиёҳванд модда олиб киришга уриниш олди олинган.