"Ўзбекистон Ҳаво йўллари" апрелдан бошлаб Душанбега қатновни йўлга қўяди
феврал 27, 2017 15:25 Asia/Tashkent
Тожикистон пойтахтига рейслар ҳафтада икки маротаба А-320 самолётларида амалга оширилади
ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Душанбега мунтазам рейслар қатнови "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси жадвалига апрел ойида киритилади, деб хабар қилмоқда авиакомпания матбуот-хизмати.
Хабарга кўра, Тожикистон пойтахтига рейслар ҳафтада икки маротаба — сешанба ва шанба кунлари А-320 самолётларида амалга оширилади.Бундан ташқари Нью-Йорк, Сеул, Минерал сувлар, Остонага рейслар қатнови сони кўпайтирилиши хабар қилинган. Эслатиб ўтамиз, 23 феврал куни амалга ошиши лозим бўлган Душанбе-Тошкент авиарейси номаълум сабабларга кўра икки маротаба амалга ошмай қолган эди.