Шавкат Мирзиёев Россия Ташқи разведка хизмати директорини қабул қилди
Шавкат Мирзиёев Россия Ташқи разведка хизмати директорини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 февраль куни Тошкентга амалий ташриф билан келган Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкинни қабул қилди.
ЎзА хабарига кўра, президент меҳмонни қутлар экан, икки мамлакатнинг замонавий таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги юксак даражада эканини алоҳида таъкидлади.
Суҳбат чоғида экстремизм, терроризм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
С.Наришкин қабул учун Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди ва Россия президенти Владимир Путиннинг эзгу тилакларини етказди.
Россия Ташқи разведка хизмати директори давлатлар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги долзарб вазифаларни бажаришдаги ўзаро ҳамкорлик даражасини юқори баҳолади.