Ўзбекистон Президенти Россия Ташқи разведка хизмати директори билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентга амалий ташриф билан келган Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкинни қабул қилди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз " Ўзбекистон Президентининг Тошкентга амалий ташриф билан келган Россия Ташқи разведка хизмати директори билан учрашуви"га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентга амалий ташриф билан келган Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкинни қабул қилди. Ўзбекистон Президенти меҳмонни қутлар экан, икки мамлакатнинг замонавий таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигининг юксак даражада эканини алоҳида таъкидлади. Суҳбат чоғида экстремизм, терроризм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
С.Наришкин қабул учун Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди ва Россия президенти Владимир Путиннинг эзгу тилакларини етказди. Россия Ташқи разведка хизмати директори давлатлар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги долзарб вазифаларни бажаришдаги ўзаро ҳамкорлик даражасини юқори баҳолади. Россия тарафининг Ўзбекистоннинг хавфсизлик соҳасидаги биринчи ўринда турадиган устувор йўналиши ҳисобланадиган терроризм, экстремизм, гиёҳванд моддалар контрабандасига ва уюшган жиноятчиликка қарши курашдаги таъкиди шуни англатмоқдаки, Тошкент ва Москва ушбу мамлакатда разведка ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликнинг юқори даражасига етиш учун интилмоқда.
Лекин, шу орада Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг Ўрта Осиё мамлакатларига қилган расмий сафарида Ўзбекистонга кириб ўтмаганлиги, сиёсий доираларнинг эътиборини ўзига жалб қилди. Гарчи, Россия президенти Ўрта Осиёга қилган сафарида Ўзбекистонни четлаб ўтиши ҳақидаги аниқ далиллар эълон қилинмаган бўлсада, аммо Россия Ташқи разведка хизмати директорининг Ўзбекистоннинг янги президенти билан учрашуви, Ўзбекистоннинг Россия хавфсизлик мувозанатида ўзига хос мавқега эга эканлигини намоён этади.
Хусусан бундан олдин ҳам, Тошкент расмийлари Англия ташқи ишлар вазири ўринбосари Элен Дунканни кутиб олишган эди. Шундан сўнг, Тошкент расмийлари ва Англиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан бўлиб ўтган учрашувлари чоғида, икки томон Лондон ва Тошкент ўртасидаги хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорликларни янада кенгайтиришни таъкидлашди. Ғарб давлатларининг жумладан Англия дипломатик идораларининг Ўрта Осиё республикаларида айниқса Ўзбекистондаги ушбу ҳаракатлари ортидан, Кремл расмийлари ҳам ушбу мамлакатларда ўзларининг маслаҳатлашув бўйича сафарларини бошлаб юборди.
Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб турнеси ва Россия Ташқи разведка хизмати директорининг Ўзбекистон президенти билан учрашуви, Россия ва Ғарб давлатларининг Ўрта Осиё юртларида ўз нуфузларини ва таъсирларини янада кучайтириш учун яширин тарздаги рақибликларининг аҳамиятининг давом этишини англатади. Минтақа ва минтақадан ташқаридаги нуфузга эга бўлган давлатларнинг Ўзбекистон билан ҳарбий ва хавфсизлик ҳамда разведка соҳасидаги ҳамкорликлари ўзига хос муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегарадош бўлганлиги боис, ушбу мамлакатда экстремизм ҳаракатлари мавжуд.
Ушбу ҳалот, Россия ва Ғарб давлатларининг разведка ва хавфсизлик йўналишида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишларига туртки бермоқда. Бошқа томондан эса, Тошкентнинг Ғарб давлатлари ва Россия билан ҳамкорлик қилишда музокара ўтказиш қудратининг ортиши билан бир пайтда, хавфсизлик муаммоларнинг йўқлиги ҳам, Тошкентнинг хорижий дипломатлар билан муомала қилишига олиб келмоқда. Россия ташқи разведка хизмати директорининг Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мизиёев билан учрашуви ва Англия элчисининг Ўзбек расмийлари билан учрашуви ҳамда Англия ташқи ишлар вазири ўринбосарининг Тошкентга сафар қилишини ҳам ушбу нуқтаи назар билан қараш мумкин.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.
Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.