март 03, 2017 18:23 Asia/Tashkent
  •  Хитой ва Қозоғистондаги мағлубиятлардан кейин  бокс терма жамоасининг таркиби яна ўзгартирилди

Бокс терма жамоасининг таркиби ўзгарди

Ўзбекистон терма жамоаси (Uzbek Tigers) Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг 3-турини Россиянинг Patriot Boxing Team жамоасига қарши ўтказади.

Бугун Тошкентдаги Grand Mir меҳмонхонасида Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси – AIBA шафеълигида ташкил этилган ушбу турнир доирасидаги баҳслар олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбир сўнггида анъанага мувофиқ боксчилар ўртасида вазн тортиш маросими ўтказилган.

Қайд этиш керакки, ушбу баҳсга олдинги турда, Қозоғистоннинг Astana Arlans клубига қарши жангларда муваффақиятсизликка учраган жамоа таркиби тўлалигича ўзгартирилган. Терма жамоа февраль ойи бошида, 1-турда Хитойга ютқазганди ва 2-тур олдидан таркиб бутунлай янгиланганди.

3-тур учун таркибда Рио-Олимпиадаси олтин медали соҳиби Ҳасанбой Дўсматов ҳам бор. Шунингдек, Хитойда жароҳат туфайли рингга чиқа олмаган ва Қозоғистонга ҳам бормаган Элнур Абдураимов (-64) бу сафар таркибга қайтган.

Ёрлиқ