Ўзбекистон ТИВда Қозоғистон ва Россия элчилари билан учрашувлар бўлиб ўтди
(last modified Wed, 15 Mar 2017 11:15:54 GMT )
март 15, 2017 16:15 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВда Қозоғистон ва Россия элчилари билан учрашувлар бўлиб ўтди

ТИВда Қозоғистон ва Россия элчилари билан учрашувлар бўлиб ўтди

14 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ерик Утембаев билан учрашув бўлиб ўтди.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув доирасида бўлажак Ўзбекистон-Қозоғистон учрашувлари нуқтаи назаридан икки томонлама ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинган.

Шу куни ТИВда Россия элчиси Владимир Тюрденев ҳам қабул қилинган.

Суҳбат давомида икки томон кун тартибининг долзарб масалалари ҳамда Ўзбекистон-Россия учрашувларига тайёргарлик муҳокама қилинди.

Ёрлиқ