Ўзбекистон ва Россия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 25 йил бўлди
(last modified Mon, 20 Mar 2017 11:59:32 GMT )
март 20, 2017 16:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 25 йил бўлди
    Ўзбекистон ва Россия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 25 йил бўлди

Ўзбекистон ва Россия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги нишонланмоқда

Ўзбекистон ва Россия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 25 йил бўлди. Шу муносабат билан Ўзбекистон ТИВ ва Россия ТИВ ўзаро табрик алмашган.

"Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан самимий табригим ва илиқ тилакларимни қабул қилинг. 

Чорак аср давомида бизнинг давлатларимиз икки томонлама ҳамкорликнинг барча соҳаларида, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида ўзаро фойдали алоқаларни йўлга қўйди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида савдо-иқтисодий, ҳарбий-сиёсий, гуманитар соҳалардаги ўзаро алоқаларнинг ривожлангани ҳақидаги фикрингизга қўшиламан. Шунингдек, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган стратегик ҳамкорлик мустаҳкамланди.

Сизга, ҳурматли Сергей Викторович ва Россия Ташқи ишлар вазирлигига келгусида муваффақиятлар тилайман", дейилган Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов табригида.

Ёрлиқ