Медведев ва Арипов иқтисодий ҳамкорлик масаласини муҳокама қилишади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i16316-Медведев_ва_Арипов_иқтисодий_ҳамкорлик_масаласини_муҳокама_қилишади
Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари учрашуви 28 март куни Москвада бўлиб ўтади
(last modified 2018-08-22T17:50:06+00:00 )
март 25, 2017 11:47 Asia/Tashkent
  • Медведев ва Арипов
    Медведев ва Арипов

Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари учрашуви 28 март куни Москвада бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. 28 март куни Москвада Россия бош вазири Дмитрий Медведев ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов икки мамлакатнинг иқтисодий соҳадаги ҳамкорлиги масаласини муҳокама қиладилар. Бу ҳақда РИА Новости ҳукумат матбуот хизматига асосланиб хабар бермоқда."Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов савдо-иқтисодий ҳамкорлик, энергетика соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, транспорт ва қишлоқ хўжалиги, шунингдек, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қиладилар", — дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияга давлат ташрифи билан боради.