Тошкентда ШҲТ давлатларининг терроризмга қарши кураш бўйича йиғилиши ўтказилди
(last modified Thu, 30 Mar 2017 09:27:31 GMT )
март 30, 2017 14:27 Asia/Tashkent
  • Тошкентда ШҲТ давлатларининг терроризмга қарши кураш бўйича йиғилиши ўтказилди
    Тошкентда ШҲТ давлатларининг терроризмга қарши кураш бўйича йиғилиши ўтказилди

Тошкентда ШҲТ давлатларининг терроризмга қарши кураш бўйича йиғилиши ўтказилди

Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Хитой, Россия ҳамда ШҲТ МАТТК Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этдилар. ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий антитеррор тузилмаси кенгаши (ШҲТ МАТТК) йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Хитой, Россия ҳамда ШҲТ МАТТК Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда ШҲТ иштирокчи давлатлари раҳбарлари Кенгашига тақдим этиладиган ШҲТ МАТТКнинг 2016 йилдаги фаолияти бўйича ҳисобот қабул қилинди, МАТТКнинг терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши ШҲТ мамлакатларининг 2016-2018 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурининг жорий йилдаги ижроси кўриб чиқилди.Экстремизмга қарши кураш бўйича ШҲТ Конвенцияси лойиҳаси маъқулланди. Кенгаш йиғилишида ШҲТга аъзо мамлакатлар ўртасида халқаро экстремизм ва терроризмга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича Бешинчи илмий-амалий конференция ҳамда биргаликда антитеррористик ўқув машғулотларини ўтказиш, ташкилий-кадрлар, Ижроия қўмитасининг молиявий таъминоти ва келгусидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий базасини шакллантириш борасида қатор қарорлар қабул қилинди.

Ёрлиқ