Ўзбекистон Петербургдаги портлаш муносабати билан Россияга ҳамдардлик билдирди
(last modified Tue, 04 Apr 2017 11:53:14 GMT )
апрел 04, 2017 16:53 Asia/Tashkent
  • Россияга ҳамдардлик билдирди
    Россияга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳри метросидаги портлаш натижасида инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Кун.ўз сайтига кўра, давлат раҳбари ўз мактубида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга чуқур ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради.

Бугун, 3 апрель куни Санкт-Петербург метросида, поезд «Технология институти» бекатидан ҳаракатланишни бошлаганида портлаш юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра ушбу портлаш туфайли 14киши ҳалок бўлган, 50 киши жароҳатланган.

Сешанба кунидан Санкт-Петербург шаҳрида уч кунлик мотам эълон қилинди.